КУНДУЗИ УХЛАШ ФОЙДАЛИМИ?

КУНДУЗИ УХЛАШ ФОЙДАЛИМИ?

Хозирда физиологларнинг фикрича инсон суткасига бир марта эмас, балки энг ками икки марта ухлаши керак. Уларнинг исботлашича куннинг ўртасидаги қисқа уйқу иш унумини оширади ва фикрни жамланишини таъминлайди.

Масалан, кўрув реакцияси тезлиги (яъни компьютер экранида нима ёзилганини англаш вақти) эрталаб – 10 миллисекундни, кечга бориб эса – 40 миллисекундни ташкил этади. Агар текширилувчи кундузи мизғиб олган бўлса, информацияни қабул қилиш кечки пайт хам эрталабгидек сақланади.

Кундузи ухлашнинг фойдасини яна бир факт билан тасдиқлаш мумкин. Яъни, одамнинг тана харорати кун давомида бир хилда эмас: соат 3-5 ва 13-15 оралиқларида энг минимал бўлади. Айнан шу вақтларда одамда ухлашга бўлган хохиш юқори бўлади.

Бу қонуниятни одамнинг авлодлари хаётидан хам топиш мумкин. Иссиқ тропик мамлакатларда бизнинг авлодларимиз хисобланган илк одамлар ва одамсимон маймунлар асосан оқшом одамлари хисобланган. Яъни улар асосан шом пайтида, кечаси ва сахарга яқин фаол бўлишган. Кундузги иссиқда эса улар ухлаб сақланишган.
 

www.gepamed.uz