Лимфа тугунлари нима?
Лимфа тугунлари – бу бўйин, қўлтиқ ости, чов ва бошқа хаётий мухим аъзолар ёнида жойлашган лимфа безлари хисобланади. Лимфа тугунчаларининг асосий вазифалари лимфа суюқлигини фильтрлаш ва организмга инфекция билан курашишга кўмаклашиш хисобланади.
Лимфа суюқлиги барча аъзо ва тўқималар хужайраларини ювиб турувчи, хужайралараро бўшлиқларни тўлдириб турувчи, қўшувчи тўқиманинг алохида тури ва инсон иммунитетининг мухим элементи хисобланади.
Айнан лимфа орқали организмда метаболизм жараёнинг сўнгги махсулотлари, ўлган хужайра, вирус ва бактериялар чиқариб юборилади.
Лимфанинг асосини – иммун тизимнинг асосий хужайралари – лимфоцитлар ташкил этади. Лимфоцитлар касаллик қўзғатувчиларини таниб олиш, уларни лимфа берьерида фильтрлаб ушлаб қолиш ва халок қилиш хусусиятига эга.
Инсон соғ бўлганда лифма безлари хеч қандай юкламасиз ишлайди. Аммо вирус ёки бактериал хужум юқори бўлганда улар зўриқади. Лимфа тугунлари ишлов бериб улгурмаган «ахлат»га тўлиб кетади, яллиғланади, тери остидан нўхатдек бўртиб сезилиб қолади. Аниқроқ айтганда катталашган лимфа тугунлари – шу яқин атрофдаги тўқима ёки органда яллиғланиш жараёни кетаётганини англатади.
Бўйин лимфа тугунлари нима сабабдан яллиғланади?
Бўйин лимфа тугунларини яллиғланиши сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
• Нафас йўллари касалликлари, ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ).
• Оғиз бўшлиғи ва бурун-халқумдаги муаммолар: кариес, пульпит, синусит.
• Умумий инфекциялар: сувчечак, қизамиқ, цитомегаловирус.
• Тери инфекциялари: фурункул, карбункул, хуснбузар.
• Отитлар (қулоқ инфекцияси).
Қачон врачга мурожаат қилиш керак?
Лимфа тугунларини катталашуви, мустақил касаллик хисобланмайди, балки улар қайсидир бошқа инфекцион касалликнинг белгиси холос. Шу сабабли улар яна қуйидаги белгилар билан бирга келади:
• Умумий бўшашиш ва холсизлик;
• Тана хароратини ортиши;
• Бош оғриши;
• Томоқ, қулоқ ва оғиз бўшлиғидаги оғриқлар;
• Бурун битиши.
Айтиб ўтилган белгилар учраганда терапевтга мурожаат қилиш керак. Врачлар тумов, отит ва шу каби касалликлар мавжуд бўлса даволайди ёки бўлмаса кариесни даволаш учун стоматологга жўнатади. Асосий касаллик тузалгач лимфа безлари кичрайиб безовта қилмай қўяди.
Ёмон томони бўйиндаги лимфа тугунлари яллиғлансаю, ЎРВИ ва бошқа инфекция белгилари аниқланмаса. Бундай холатда тизимли яллиғланиш – аутоиммун касалликлар, онкологик жараён ёки ВИЧ инфекцияни инкор этиш лозим.
Қайси пайтда врачга зудлик билан мурожаат қилиш керак?
Қуйидаги белгилар кузатилганда врачга нафақат бориш, балки югуриб бориш тавсия этилади:
• Лимфа тугуни устидаги тери қизариб, ушлаганда иссиқ бўлса – йирингли жараён қушилганини англатади;
• Бўйиндаги лимфа тугунлари хеч қандай сабабсиз катталашса;
• Нафақат бўйин, балки бошқа сохадаги лимфа тугунлари хам катталашса. Масалан, қўлтиқ остидаги, човдаги ва х.к.
• Лимфа тугунчаларини пальпатор харакатчанлиги йўқолса;
• Катталашган лимфа тугунлари кучли терлаш, доимий сабабсиз иситма ва ўз-ўзидан тана вазнини кескин камайиб кетиши билан кечса;
• Нафас олиш ва ютиниш қийинлашиб қолса;
• Лимфа тугунлари даволаниш мобайнида хам икки ва ундан ортиқ хафта давомида нормага келмаса;
Бундай вазиятларда врач йиринг ўчоғини очиш учун ёки жаррохга юборади, ёки қон тахлилларини топшириш, рентгенга тушиш, яллиғланган лимфа безидан биопсия орқали тўқима олиб микроскопик текшириш учун йўлланма беради. Тахлиллар натижаларига қараб, тегишли даво чораси танланади.
Умумий холатингизни хозирда яхшилаш учун нима қилиш керак?
Иссиқ компресс қилинг?
Юмшоқ латтани иссиқ сувда хўллаб, буйин сохасига қўйинг. Эътибор қаратинг бу усул: катталашган лифма тугунлари устидаги тери қизариб, шу ердаги махаллий харорат ортиб, йирингли жараён кетаётганда мумкин эмас. Бу холда тезроқ врачга шошилинг.
Оғриқсизлантирувчилар ичинг
Энг ёрдам берадигани парацетамол таркибли препаратлар хисобланади. Аспирин ва ибупрофен айрим холларда зарар етказиши мумкин. Шунингдек, аспиринни болаларда ва қон ивиши билан муаммоси мавжуд инсонларда қўллашда эхтиёт булиш талаб этилади. Ундан ташқари хар иккала препаратни сувчечакда бериш мумкин эмас. Албатта врач билан маслахатлашинг.
Кўпроқ дам олинг
Имкон бўлса уч-тўрт кунга касаллик варақасини олиб, организмга дам беринг. Бу касаллик билан курашиш учун жуда мухим хисобланади.
www.gepamed.uz