ОСТЕОХОНДРОЗ – бу умуртқалар, уларнинг тоғайсимон дисклари ва бойламларини дегенератив-дистрофик ўзгаришлари бўлиб, osteo – суяк, hondrosis – тоғай сўзидан олинган. Остеохондрознинг жойлашувига кўра буйин, кўкрак ва бел –чаноқ турлари фарқланади.
Бўйин остеохондрози кенг тарқалиб, 35 ёшдан ортган одамларнинг 40-85 % ида кузатилади. Бўйин остеохондрози барча остеохондрозларнинг 30% ини ташкил этади.
Остеохондроз кўпинча бўйин умуртқа поғонасининг харакатчанлиги билан ажралиб турадиган С5 – С7 қисмларида жойлашади. Бўйин остеохондрозида жараёнга мияни озиқлантирувчи қон томирларни чалиниши эхтимоли юқори хисобланади.
Бўйин остеохондрози белгилари.
Буйин остеохондрози клиник манзараси қайси умуртқанинг зарарланганлигига боғлиқ бўлади. Остеохондроз беморнинг харакатини чегараловчи кучли оғриқлар ва бошини қимирлатгандаги қисирлаш билан характерланади. Қуйида зарарланган умуртқанинг жойлашувига қараб оғриқнинг жойлашуви келтирилади:
• 1 умуртқа – энсанинг карахтлиги ва оғриши;
• 2 умуртқа – энсада оғриқ ва бошнинг тепа қисмида нохуш сезгилар;
• 3 умуртқа – бўйин сохасида оғриқ, нутқни бузилиши, тилнинг таъм билиши ва иннервациясининг бузилиши;
• 4 умуртқа – бўйин мускуллари тонусини пасайиши, бош оғриши, нафас олганда дискомфорт, елкаларда оғриқ, унинг куракларга, юрак сохаси ва ўнг қовурға сти сохасига узатииши;
• 5-6 умуртқалар – елкаларда, билакларда, куракларда ва кафтнинг бош бармоғида оғриқ;
• 7 умуртқа – кураклар ва қўлнинг кафтида оғриқ, кафтнинг 2-4 бармоқлари сезгирлиги йўқолиши.
• Бир нечта умуртқаларнинг зарарланиши билан кечувчи остеохондрозда бу шикоятларнинг қўшилиб келиши кузатилади.
1. Бош айланиши – касалликнинг асосий симптоми хисобланиб, бирданига бошланади ва кучли бўлади.
2. Бош оғриши – бош айланиши билан бирга кечиб, доимий белги хисобланади, умуртқа артерияларини қисилиши хисобига ривожлангани учун аналгетиклар таъсирида йўқолмайди.
3. Бўйин сохасидаги мускулларни оғриши – кам холларда кузатилади.
Бўйин остеохондрозининг алохида бир кўриниши бўлиб, умуртқа артерияси синдроми хисобланади ва у қуйидагича намоён бўлади.
• Бошнинг тинимсиз ва кучли оғриши ва бошнинг эгилганда кучайиши.
• Кўрув ўткирлигини бузилиши, иккиланиш, кўз атрофида мушакларни учиши, кўзни қуриши ва ачишиши.
• Кўкрак қафаси сохасида оғриқ, холсизлик, хансираш, артериал қон босимини ўйнаши. Бу шикоятларни стенокардиядан фарқлаш мухим ахамиятга эга, негаки бу касалликлар нафақат турли дорилар билан балки турли мутахасислар томонидан даволанади.
• Қисқа муддатли эшитишни бузилиши – қулоқларни шанғиллаши, бош айланиши ва кўз олди қоронғилашиши билан бирга кечади.
• Бошни кескин эгилиши ёки бурилиши натижасида қайт қилиш ва хушини йўқотиши мумкин.
• Ишемик инсультга хос мия зарарланиши белгилари.
Бўйин остеохондрозини диагностикаси.
• Неропатолог, вертебролог кўруви
• Бўйин қисини рентгенологик текширув
• Компютерли томография ёки магнит-резонансли томография
Бўйин остеохондрозини даволаш принциплари.
Невропатолог томонидан даволаниб, касалликнинг бошланиши белгиларида медикаментоз терапия, ремиссия даврида эса физиотерапия муолажалари, массаж, ва бемор режимини коррекциялаш тавсия этилади.
• Режимни коррекциялаш – кечки дам олишни тўғри ташкил қилиш, ортопедик ёстиқчалардан фойдаланиш тавсия этилади.
• Зўриқишлардан эхтиёт бўлиш. Агар кун бўйи стол ортида ўтирган холатда ишласангиз, хар икки соатда бўйин учун ва кўз олмаси учун машқлар ўтказиш лозим.
• Медикаментоз терапия – врач кўрсатмасига биноан қўлланади.
• Физиотерапевтик муолажалар – массаж ва бошқа мануал муолажалар фақат невропатолог тавсиясига кўра бажарилади, акс холда турли асоратлар пайдо бўлиши мумкин.
© https://t.me/gepamed_ultra