Хайз циклини бузилиши – бу хайз циклининг меёрдан оғиши билан кечувчи хар қандай ўзгариши хисобланади. Нормал хайз циклининг асосий характеристикаси қуйидагича: хайзлар орасидаги давр – 21-30 кун; хайз давомийлиги 3-7 кун; хайз пайтида ажраладиган қон хажми 50-150 мл; қонли ажралмалар, оч кизил рангдан қунғир қизил ранггача қон қуйқасисиз. Нормал хайз цикли минимал, қовуқ сохасидаги енгил оғриқ ва дискомфорт холати билан кечади.
Хайз циклини бузилганлиги белгилари:
• Хайз циклининг номунтазамлиги (хайз «келишидаги» кунларнинг хар хиллиги).
• 6 ойдан ортиқ хайзнинг бўлмаслиги.
• Навбатдаги хайзнинг бир неча кундан бир неча ойларгача сурилиши.
• Кўп хайз куриш (150 мл дан ортиқ), лахта-лахта (қуйқали) ва оғриқли.
• Кам хайз кўриш, 3 кунгача суркалиб келиши.
• Ковуқ сохасидаги хайзгача ва хайз пайтидаги даврда оғриқлар.
• Кайфиятни сезиларли ўзгариши (предменструал синдром).
Хайз циклини бузилиши формалари:
• Аменорея – олти ойгача хайз келмаслиги;
• Гипоменорея – хайзнинг 35 кунда бир мартадан кам келиши;
• Олигоменорея – хайзнинг 2 кундан кам келиши;
• Полименорея – хайзнинг 21 кундан олдин келиши;
• Дисменорея – хайздан олдин ва хайз вақтида умумий дармонсизлик белгилари (бош оғриши, кўнгил айниши, бош айланиши, кайфиятни бузилиши) ни пайдо бўлиши;
• Альгоменорея – бел ва қорин пасти сохасида хайздан олдин ва хайз пайтида кучли оғриқларни пайдо бўлиши;
• Альгодисменорея - бел ва қорин пасти сохасида хайздан олдин ва хайз пайтида кучли оғриқлар, кўнгил айниши, бош оғриши ва айланишини кузатилиши;
• Метрорагия – хайзлар орасида бачадондан номунтазам қонли ажралмаларни келиши;
• Меноррагия (гиперменорея) – мунтазам оралиқларда (21-35 кун) узоқ (7 кундан ортиқ) ва ортиқча кўп (80 мл дан ортиқ) хайз кўриш.
ХАЙЗ ЦИКЛИНИ БУЗИЛИШИ САБАБЛАРИ.
1. Хомиладорлик;
2. Тухумдон касаликлари: дисфункция, ановуляция, поликистоз;
3. Буйрак усти бези касалликлари: Кушинг синдроми;
4. Буқоқ бези касалликлари: гипотиреоз, гипертиреоз;
5. Гипофиз касалликлари: гипогонадизм, гиперпролактинемия, акромегалия;
6. Органик касалликлар: эндометриоз, бачадон миомаси, бачадон шиллиқ қаватини хаддан зиёд ўсиб кетиши, бачадон полиплари, бачадон раки, тухумдонлар раки, тухумдон кисталари;
7. Яллиғланишлар: сальпингоофарит, эндометрит, жигар циррози, гепатит, гепатоз, тонзиллит, отит, менингит, энцефалит;
8. Камқонлик ва бошқа қон касалликлари;
9. Семириш.
10. Ятроген сабаблар: гормонал препаратлар ичиш ёки инъекциясини олиш;
11. Даволаш профилактик муолажалар: спирал қўйиш, аборт ва ундан кейинги бачадонни тозалаш;
12. Бошқа сабаблар: озиш, стресс, депрессия, невроз, иқлим ўзгаришлари, жисмоний зўриқишлар.
Хайз цикли бузилишларини даволаш.
Консерватив даволаш:
• Хайзни бузилишига сабаб бўлган асосий касалликни даволаш.
• Хайз циклини гормонал препаратлар ёрдамида тўғрилаш: эстроген, прогестерон.
• Умумий қувватга киритувчи терапия: витамин комплекслари, диеты.
• Жисмоний зўриқишни камайтириш.
• Камқонликни даволаш.
Хирургик даволаш
• Консерватив даволаш ёрдам бермаганда, кўплаб қон кетишларда ва 35 ёшдан ортган аёлларда бачадон шиллиқ қаватини тозалаш.
© www.gepamed.uz