БАЧАДОН МИОМАСИ – бачадон мускул қаватини яхши сифатли ўсма касаллиги хисобланиб, статистика бўйича хар 4-5 аёлда миома кузатилади. Сўнгги йилларда миома ёшариб, 17-26 ёшли аёлларда хам учрамоқда.
Синонимлари: фиброма, лейомиома, фибромиома.
КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ.
• Ирсий мойиллик;
• Эстрогенларни кўп ажралишига сабаб бўлган гормонал бузилишлар;
• Абортлар;
• Гинекологик касалликлар;
• Экологик мухит, катта шахарларда яшаш;
• Гўшт махсулотларини куп истеъмол қилиш;
• Ортиқча вазн;
• Юрак қон томир касалликлари;
• Стресс холатлари;
• 30 ёшдан кейин туғиш.
БАЧАДОН МИОМАСИНИ ЖОЙЛАШУВИГА КЎРА ТУРЛАРИ.
1. Субмукоз – миома тугуни шиллиқ ости қаватида жойлашиб, бачадон бўшлиғига қараб ўсади, кўп қон кетиш билан кечади.
2. Интерстициал – миоматоз тугунлар мускул қаватида жойлашиб, кўп учрайдиган тури хисобланади.
3. Субсероз – миома тугунчалари сероз қават остида жойлашиб, кам шикоят беради.
БАЧАДОН МИОМАСИ БЕЛГИЛАРИ.
Миома яхши сифатли ўсма касаллиги бўлгани учун кўп вақтгача симптомсиз кечади. Шикоятлар миоматоз тугунларнинг оз-кўплигига, миқдорига, ўлчамларига ва жойлашган жойига боғлиқ бўлади. Кўп учрайдиган симптомлар:
• Хайз циклини бузилиши (узоқ муддат ва кўп қон кетиш, ёки хайзлар оралиғида оз-оздан кўриш);
• Қорин пастида оғриқ ва дискомфорт;
• Алоқа пайтидаги оғриқлар;
• Миоматоз тугунларни оёқларга кетувчи нервларни босиб қўйиши натижасида бел ва сон сохасидаги оғриқлар;
• Сийишни тезлашуви;
• Хомиладорлик бўлишни қийинлашуви ёки хомилани ривожланмай қолиши.
МИОМАНИ ТАШХИСЛАШ.
• Кичик чаноқ аъзоларини ультратовушли текшириш ёрдамида миомани миқдори, ўлчамлари жойлашган ўрни ва умуман бачадон тўғрисида маълумот беради.
• КТ ва МРТ миоматоз тугунлар ва қўшни аъзолар холатини айтади.
• Гистероскопик усул амбулатор шароитларда биопсия олиш ва ташрих қилиш имконини беради.
МИОМАНИ ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ
1. Миоматоз тугунлар кичкина бўлганда хар олти ойда гинеколог назоратида турилади. УЗИ ёрдамида миоматоз тугунлар катталашаётгани аниқланади. Қувуқ сохасига иссиқ физиотерапевтик муолажалар, қуёш нурида юриш, жисмоний нагрузкалар маън қилинади.
2. Ўртача ўлчамли тугунларда врачлар кам дозадаги гормонал препаратлар тавсия этади ёки бачадон ичи гормонал системани танлайди. Бундан мақсад хусусий эстрогенлар миқдорини камайтириш ва ўсмани катталашишини тўхтатишдан иборат.
3. Йирик ва шиллиқ ости қавати тугунларида қуйидаги ташрихлар бажарилади:
• Миоматоз тугунларни озиқлантирувчи бачадон артериялари эмболизация қилинади.
• Тугунлар кесиб олинади (миомэктомия).
• Бачадон олиб ташланади (ампутация).
• Бачадон ва тухумдонлар олиб ташланади (экстерпация).
© Www.gepamed.uz