Киндик - бу инсоннинг хомила ичи хаётидан эсдаликка қоладиган чандиқ бўлиб, бу ерда хомилани озиқ-моддалар билан таъминлаб турувчи киндик ўқи жойлашади. Хаёти давомида ўз киндиги гигиенасига алохида эътибор берувчи инсонлар кўпчиликни ташкил қилмаслиги аниқ. Бу холат киндикни кирланиши, намланиши, хидланиши, таъсирланиши ва дискомфорт холатларга олиб келади.
Киндикнинг намланиши - бир қатор яллиғланишли касалликларнинг асорати хисобланади. Суюқликнинг характерига кўра у сероз, йирингли ёки қонли бўлиши мумкин.
Қачон киндикдан сероз суюқлик оқади?
Киндикдан сероз суюқликни келиши киндик атрофидаги тери ва ёғ тўқимасини яллиғланиши (омфалит) ва оқма яралари сабаб бўлиши мумкин.
ОМФАЛИТ – ичак таёқчалари, стафилокок ва кандида каби инфекцион агентлар томонидан ривожланиб, уч хил кўринишда кечади: катарал, флегмоноз ва гангреноз турлари.
• Катарал турида – киндик сохасида енгил санчишлар, бироз қичишиш, киндик намланиши ва бадбўй хидли творогсимон ажралмалар кузатилади.
• Флегмоноз турида – иситма 38 градусгача кўтарилиб, ёндош тўқималарнинг яллиғланишга қўшилиши кузатилади, пайпаслаганда оғриқ ва бемор умумий холати оғирлашуви кузатилади.
• Некротик тури – яхши даволанмаслик натижасида ривожланиб, киндик сохасидаги тўқиманинг ўлиши, инфекциянинг ички аъзоларга тарқалиши ва сепсис билан характерланади.
КИНДИК ОҚМА ЯРАСИ асосан туғма касаллик хисобланиб, болаларда учрайди ва икки хил бўлади:
• Ичак деворида дефект пайдо бўлиши натижасида ривожланади - ажралма ичак таркиби суюқлигидан иборат;
• Урахус кистаси - сийдик пуфаги ва киндик орасидаги бойламни битишмай қолганида кузатилиб, ажралмалар сийдикдан иборат бўлади.
Қачон киндикдан қон оқади?
Киндик намланишининг сабаби қонли ажралмалар бўлса, дархол врачларга учраш тавсия этилади. Бу холат қуйидаги касалликларда ривожланади:
1. Киндикка пирсинг қилиш (асептика ва тешилган жойга нотўғри ишлов бериш);
2. Грануляцион тўқиманинг ўсиб кетиши (жижиларда киндик қисмида малина меваси сингари эпителиал тўқима ўсиб кетади, буни тиббиёт тилида – фунгус деб аталади);
3. Киндик эндометриози (аёлларда учраб, бачадон шиллиқ қавати эпителийсини киндик сохасидаги патологик жойлашуви билан характерланади);
4. Киндик яллиғанишини оғир холлари;
5. Киндикдаги оқма яралар.
Қачон киндикдан йиринг оқади?
Киндикдан йирингли ажралмаларни келиши кма яралар ёки киндик яллиғланиши – омфалитнинг флегмоноз турида кузатилади. Хар қандай холатда хам йирингли ажралмалар ёки сероз ёки қонли суюқликлар билан аралашиб келади. Алохида йирингли ажралмаларни келиши кузатилмайди.
Киндик намланишида қуйидаги муолажалар қилинади.
1. Оғриқ бўлмаса – киндикни дезинфекция қилинади: водород пероксид эритмасига намланган пахтали таёқчалар билан ишлов берилади.
2. Ажралмалар сабаби, миқдори ва бошқа шикоятларга асосан этиотроп ва патогенетик даво қилинади
Киндик намланишини профилактикаси гигиеник талабларга амал қилишдан иборат
1. Чўмилиш жараёнида киндикни хам совунлаб ювиш, яхшилаб қуруқ қилиб артиш тавсия этилади.
2. Семиз ва киндиги чуқур жойлашган одамларга хафтада ир кки марта киндигига перекись (пахтали таёқчада) билан ишлов бериш тавсия этилади.
3. Пирсинг муолажасидан сўнг жарохатга инфекция тушишини олдини олиш ва тузли эритма билан ювиш талаб этилади.
4. Чақалоқларни чўмилтиргандан сўнг киндиги қуруқ қилиб артилади. Марганцовкани кучсиз эритмаси ёки 3% ли перикись билан ишлов берилади. Болани кийимлари доимо икки томонлама дазмоллаш тавсия этилади.
© https://t.me/gepamed_ultra