ТАЛВАСА СИНДРОМИ КЕЧИШИ, БИРИНЧИ ЁРДАМ.

ТАЛВАСА СИНДРОМИ КЕЧИШИ, БИРИНЧИ ЁРДАМ.

Болаларда талваса синдроми белгилари хуруж бошида пайдо бўлади: болани кўзлари ўйнаб «олма теришни бошлайди», нигохи маънисиз ва ташқи дунё билан боғлиқлиги йўқолади. Тоник фазада болалар бошини орқага ташлаши, жағларини юмиши, оёқларини узатиши, қўлларини бўғимларида букиб олиб тери қопламаларини оқариши кузатилади.

Фебрил талвасалар

Болаларда талваса синдромининг энг кўп учрайдиган тури фебрил талвасалар дейилиб, тана харорати 38,5 градусдан ортганда ривожланади. У асосан чақалоқлар ва 5 ёшгача бўлган 3-4% болаларда учрайди. Бунда бош мия пардаларини инфекцион яллиғланиши белгилари бўлмайди. Фебрил талвасаларнинг оқибати асоратсиз тугайди.  Бунда айрим талваса холатларини эпилепсиядан фарқлаш лозим.

Янги туғилган чақалокларда талваса синдроми ўз вақтида туғилган болаларда - 1,4%, чала туғилганларда - 20% холатларда кузатилади. Уларда бу холат бошланиши чақалоқ кўзини ўйнаши, товушларга реакциясини йўқолиши билан бошланиб, кейинча қусиш, нафасни бузилиши, кўкариши кузатилиб, бу холат 20 дақиқагача давом этади.
Чақалоқларда талваса синдромини кузатилса, унинг сабабини аниклаш (туғруқ травмалари, қон қуйилишлар, ирсий омил) учун тезлик билан текширувлардан ўтиш талаб этилади.  

Талвасаларда тез ёрдам

Талвасаларда тез ёрдам исталган одам томонидан амалга оширилиши мумкин. Энг асосийси у талваса турини тўғри аниқлаши ва врачларгача қандай хажмда ёрдам кўрсата олишини билиши керак. Бемор организмига жиддий шикастлар етказмаслиги учун кўрсатиладиган тезкор ёрдам аниқ ва босқичма-босқич бўлиши керак.
 
Талвасаларда тез ёрдам кўрсатиш катта ахамиятга эга! Тез ёрдамга бу патологияни даволашнинг биринчи босқичи сифатида қаралади. Акс холда беморда ўлим холатларини кузатиш хам мумкин бўлади.
 
Тасаввур қилинг Сизнинг танишингиз гаплашиб ўтириб бирданига ерга қулади. Унда талваса хуружининг барча белгилари кузатилаяпти, устига-устак ерга қулаб қўшимча шикаст (травма) хам олди. Шунинг учун бундай вазиятларда иложи борича тезлик билан харакат қилиш ва одамнинг йиқилишини олдини олиш керак.

Кейинги кўрсатиладиган ёрдамлар кетма-кетлиги қуйидагича:


1.    Тезлик билан «тез ёрдам» бригадасини чақириб, талваса хуружи бошлангани хақида хабар беринг.
2.    Беморга тоза хаво оқимини келишини таъминланг: кўйлаги тор бўлса ечиб, тугмаларини бўшатиб, ёкаларини қайтаринг.
3.    Бемор тилини тишлаб ва тишларини синдириб олмаслиги учун оғзига кичикроқ сочиқ ёки рўмолчасини буклаб тиқинг.
4.    Беморнинг бошини ёнбошга буринг, ёки иложи бўлса бутун танасини ёнбошлатинг. Бу беморнинг қусуқ массалари ташқарига чиқишини таъминлаб, нафас йўлларига тиқилиб қолиши ва бўғилишини олдини олади.
5.    Беморнинг ёнидан хуруж пайтида шикаст етказиши мумкин бўлган барча буюмлар олиб ташланади. Боши остига юмшоқроқ нарса топиб қўйилади.
6.    Агар боланинг хуружи олдидан кучли йиғи ва истерика кузатилиб, хуруж пайтида ранги оқариши, хушдан кетиши, юрак фаолиятини бузилиши белгилари кузатилса – нафас олишини тўхтаб қолмаслиги учун, юзига сув сепиш, нашатир спиртини хидлатиш, ёки қошиқни тоза мато билан ўраб боланинг тили ўзагига енги босиш керак. Болани тинчлантиришга ва чалғитишга харакат қилинг.


Талваса синдромини даволаш.
Талваса синдромини даволаш уни келтириб чиқарувчи омилни топишдан бошланади. Хуруж иситма ёки инфекцион касаллик хисобига ривожланган бўлса – асосий касаллик даволангач унинг белгилари ўзи ўтиб кетади.
Биринчи ёрдам кўрсатилгач қуйидагилар буюрилади:
1.    Тинчлантирувчи препаратлар: Седуксен, Триоксазин, Андаксин.
2.    Кучли хуружларда вена ичига Дроперидол, Оксибутират натрий ва бошқалар.
3.    Тўлақонли озиқланиш ва дам олиш режимини белгилаш.


© https://t.me/gepamed_ultra