БОЛАНГИЗДА БИТ ПАЙДО БЎЛДИ. НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

БОЛАНГИЗДА БИТ ПАЙДО БЎЛДИ. НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?

Педикулез (лотинча pediculus, «бит») – одамнинг бит билан зарарланиши бўлиб, айниқса ёш болаларда кўп учрайди. Болаларда бит билан зарарланиш ёз ойининг охири, куз ойининг бошларида кўп учраб, ёзги таътил пайтида болаларнинг лагердан қайтган пайтига тўғри келади. Бит билан зарарланишдан то касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлгунча бир неча хафта кетади.

Бит нима?
Бит – бу узунлиги 4 мм гача бўлган инсон танасида паразитлик қилувчи қон сўрувчи хашарот хисобланади. Битлар бошнинг иссиқроқ қисмида: энса сохасида, қулоқ ортида, ва чакка қисмида кўпроқ жойлашади. Айнан шу жойларда битнинг чаққан ва қашланган жойларини кўриш мумкин. Аммо битни ўзини кўриш қийин, улар серхаракат бўлади. Битлар одатда кул рангида бўлади, инсон қонини сўргач эса тўқ қизил рангига кириши мумкин. Урғочи бит бир ой атрофида яшайди ва суткасига бештагача тухум қўяди.


Бит кўриниши

Битнинг тухумини – сиркани соч орасида осон топиш мумкин. Сиркалар шаффоф «мунчоқ» сингари бўлиб, асосан сочнинг илдизга яқин қисмида жойлашади. Сиркалар 7-10 кун давомида етилиб, ичидан ёш бит чиқади. Уларнинг тухумга киргунича 6-10 кун вақт ўтади.


    

Бит тухуми (сирка)

СИРКАЛАРНИ ҚАЙЗҒОҚ БИЛАН ОСОН ЧАЛКАШТИРИШ МУМКИН. АММО УЛАРНИ БОШДАН ҚОҚИБ ТАШЛАБ БЎЛМАЙДИ.


Битлар инсон қони билан озиқланиб, бош терисини махсус сўрғич (хартумчалари) билан тешади. Чаққан жойида кўкиш кулранг из қолиб, битнинг сўлаги таркибидаги фермент таъсирида қичишиш пайдо бўлади. Бу фермент битга қонни қўйилиб қолмаслиги учун керак бўлади. Жарохат кучли қашилган бўлса бактериал инфекция қўшилиши ва йиринглаши мумкин. Шу сабабли болаларда педикулёзни ўз вақтида аниқлаш лозим хисобланади.

Бит микроскоп остида.

Битлар жуда очофат бўлади, аммо энергияни ёғлар кўринишида тўплай олмайди. Шунинг учун улар тез-тез озиқланади. 2-3 соатда ўртача бир марта. Харорат қанчалик юқори бўлса шунчалик тез-тез озиқланади. Битлар учун 15-35°С ли харорат комфорт хисобланади. 12°С дан паст хароратда улар тухум туғмай қўяди ва личинкалари ўсишдан тўхтайди.

Битларнинг организм учун энг зарарли томони, уларнинг эпидемик қайталанган терлама (тиф) ни тарқатиш хусусияти хисобланади. Инсоннинг тифни юқтириши тасодифан кечиб, тиф билан зарарланган бит чаққанда қашиган пайтда унинг қонини одам қонига ўтиши билан характерланади.

Битни қандай юқтириш мумкин.
Битлар қанотсиз хашарот бўлиб, учишни, сакрашни билмайди, аммо тез югуради. Шу сабабли бит билан зарарланиш бевосита контакт орқали рўй бериши мумкин. Кўп холатларда болалар педикулёз билан бирга ўйнаган пайтида, бош кийимларини алмаштириб кийишганда, бир ёстиқда ётишганда зарарланиши мумкин.  
Катта ёшдаги одамлар битни сартарошхоналарда, мехмонхоналарда, бировларнинг сочиғини ишлатганда юқтириши мумкин. Битни уй хайвонларидан юқтиришнинг иложиси йўқ. Одам бити фақат одамда яшайди ва озиқланади.   

Педикулёз белгилари.
Битнинг асосий белгиси бит чаққан жойдаги қичишиш хисобланади. Бит юқтирган болалар нотинч, бир жойда ўтирмайдиган, доимо бошини қашийдиган бўлиб қолади. Улар доимий дискомфорт сезади, аммо унинг нимага боғлиқлигини билишмайди. Бундай пайтларда болангизнинг бошини кўздан кечириш зарур. Битларнинг севимли жойларида (энса, чакка, қулоқ орти сохалари) терида кулранг изларни, қашилган ёки тирналган изларни кўриш хавотирли белги хисобланади. Фаол паразитларни аниқлаш керак бўлади.    


Боланинг бошини қандай кўрикдан ўтказиш керак?
Текширишнинг иккита тури бор:
•    Қуруқ сочларда - эффективлиги 29%;
•    Нам сочларда - эффективлиги 91%.



Тароқдан фойдаланиш битларни аниқлашни осонлаштиради. Нам сочларни кўздан кечираёган пайтда тароқни осон сирғаниши учун соч учун кондиционерларни суртиб кейин таранг. Боланинг сочини пешона кисмидан то бўйнигача таранг. Хар сафар тароқ солгандан сўнг тароқни кўздан кечиринг. Оқ қоғоз ёки оқ юнгсиз сочиқ устида бошни кўздан кечириш (тараш) битни аниқлаш имконини кучайтиради. Боланинг бошини икки маротаба кўрикдан ўтказинг.

Оддий битлар олтита панжали ярим шаффоф хашаротлар хисобланади. Сочнинг илдизга яқин қисмида сиркаларни аниқлаш мумкин. Бит тухумларини эзганда ўзига хос чирс этган овоз чиқади.

© www.gepamed.uz