УЙҒОНГАНДАН КЕЙИН ЧАРЧОҚ СЕЗИШГА САБАБ БЎЛАДИГАН 4 ХОЛАТ.

УЙҒОНГАНДАН КЕЙИН ЧАРЧОҚ СЕЗИШГА САБАБ БЎЛАДИГАН 4 ХОЛАТ.

Тўлақонли уйқудан кейин тетик ва қувноқ бўлиш талаб этилади. Кўпчилик одамларда бунинг ўрнига ёмон кайфиятда ва таъсирчан бўлиб уйғонган пайтлари тез-тез учрайди. Қуйида шундай холатга сабаб бўлувчи омиллар келтирилади.  

1. Бош мияда аденозинни тўпланиши
Уйғонишдан олдинги бир неча соатни инсон тез уйқу фазасини бошдан кечиради. Бу фаза бош миянинг кучли фаоллиги билан характерланади. Бунинг энг яққол белгиси – кўз олмасининг тез-тез харакатланиши хисобланади. Тез ва секин уйқу фазалари тун давомида 4-5 марта такрорланади. Айнан тез уйқу фазасида инсон туш кўради. Бу даврда бош мия жуда катта миқдорда аденозинтрифосфат (АТФ) сарф қилади. Аденозин тетиклик ва диққатни тормозлайди ва шунинг учун «туш кўрган» инсон уйқуга тўймай – ланж холда уйғонади.   


2. Биргаликдаги уйқу ёки унинг йўқлиги.
Уйқудан кейинги тетикликка ёнингда кимдир ётган ёки ётмагани хам таъсир этади. Масалан, аёллар ёнида эркаклар билан ухлаганда – уйқу сифатини пасайганини хис қилади. Агар бу эркак ухлашдан олдин ўз «мажбуриятларини бажарган бўлса» аёлнинг эрталабки кайфияти нисбатан яхшиланиб, бу чарчоққа эътибр бермайди. Эркаклар учун эса ёнида аёл киши бўлган ёки бўлмаганини ахамияти йўқ. Аксинча кечаси ёлғиз ухлаган эркакларнинг уйқуси сифати пастроқ бўлади.  


3. Уйқуга кеч ётиш
Кеч ётиб – кечроқ туришга одатланган «тўрғайлар» кечасию-кундузи тетик бўлади. Аммо ярим тунга бориб ухлайдиган инсонларнинг уйқуси сифати бузилиб, уйқусизлик ривожланади. Тунги тетиклик эмоция, хотира ва диққатга жавоб берадиган бош миядаги гиппокампга таъсир этиб, унинг хажмини кичрайишига олиб келади. Натижада хотирани пасайиши, маълумотларни ўзлаштиришни қийинлашуви ва кейинча Альцгеймер касаллигига сабаб бўлади.

4. Қанд етишмовчилиги
Уйқудан олдин ниманидир тановул қилиш хам эрталабки кайфиятга таъсир этади. Масалан уйқудан олдин ширинликни истеъмол қилиш эрталабки холатни яхшилайди. Негаки қондаги ортиқча қанд миқдори уйқуга жавоб берувчи нейронлар фаоллигини оширади. Шунинг учун кўп холларда тўлақонли тушликдан кейин уйқуга тортади.


Нима сабабдан тўйиб ухлаш тавсия этилади.
Олимлар учун инсон нега ухлаши хали хам қоронғу. Аммо улар суткалик уйқу миқдори 6-8 соатдан кам бўлмаслиги кераклигини таъкидлайди. Уйқу етишмочилиги ёмон хотиралар ва негатив хиссиётларни тикланишига олиб келади. Уйқу бузилиши шуниндек, хотирани бузилишига, оғир уйқусизлик эса галлюцинациларга сабаб бўлади. Доимий уйқу бузилиши аутоиммун касалликларни ривожланиши, саратон ва депрессияга олиб келади. Олимлар фикрича уйқу пайтида инсон қарилик деменцияси (ақли заифлиги) га олиб келувчи оқсилдан халос бўлади.
     

© www.gepamed.uz