ОСТЕОХОНДРОЗ НИМА, САБАБЛАРИ, ТУРЛАРИ, АСОРАТЛАРИ.

ОСТЕОХОНДРОЗ НИМА, САБАБЛАРИ, ТУРЛАРИ, АСОРАТЛАРИ.

Остеохондроз - бу умуртқалар, уларнинг тоғайсимон дисклари ва бойламларини дегенератив-дистрофик ўзгаришлари бўлиб, osteo – суяк, hondrosis – тоғай сўзидан олинган. Унинг биринчи белгилари 20-30 ёшда пайдо бўлишига қарамасдан, беморларнинг аксарияти мутахассисларга 40 ёшдан ўтганда мурожаат қилишади.
Остеохондроз қандай ривожланади (қизиққанлар учун маълумот).

Инсон умуртқаси поғонаси 33-35 та умуртқалар ва улар орасидаги эластик дисклардан таркиб топган. Шу дисклар хисобига умуртқаларнинг харакатчанлиги таъминланади. Хар бир диск фиброз халқа билан ўралган дирилдоқ ядродан таркиб топиб, устидан гиалин тоғай билан қопланган. Остеохондрозда умуртқаларда қон айланиши ва моддалар алмашинуви бузилиб, дискларнинг эластиклиги, мустахкамлиги камайиб, сувсизланади. Умуртқалараро дискларнинг баландлиги камайиб, фиброз халқанинг умуртқага бўлган зўриқишга чидамлиги камаяди. Унинг ёрилиши ёки бўртиб чиқиши натижасида умуртқалараро чурра хосил бўлади. 

Остеохондроз сабаблари
Одам умуртқа поғонаси фаол хаёт тарзига хисобланган. Унинг меёридан кам харакатчанлиги хам, ортиқча зўриқиши хам умуртқа поғонасидаги муаммоларга олиб келади. Қуйида остеохондрозни келтириб чиқарувчи асосий сабабларни санаб ўтамиз:
•    Умуртқанинг шикастланишлари ва туғма дефектлари;
•    Генетик мойиллик;
•    Моддалар алмашинувини бузилиши, семизлик;
•    Инфекцион касалликлар;
•    Организмни кексайиши;
•    Спорт ёки оғир жисмоний мехнат таъсирида умуртқанинг зўриқиши;
•    Химик моддалар таъсири;
•    Механик таъсир – вибрация (узоққа қатновчи шоферлар ва селхозтехника хайдовчилари);
•    Яссиоёқлик;

Остеохондрозни келтириб чиқарувчи омиллар:
•    Нотўғри овқатланиш, ортиқча вазн;
•    Камхаракатчанлик;
•    Компьютер олдида кўп ўтириш ёки машина хайдаш;
•    Чекиш;
•    Совуқ қотиш;
•    Ноқулай, баланд пошнали оёқ кийим кишиш;
•    Доимий стресслар.

Остеохондроз турлари:
1.    Бел умуртқаси остеохондрози – энг кўп тарқалган касаллик бўлиб, бел қисмига тўғри келувчи оғир зўриқишлар таъсирида ривожланади. Бел остеохондрози сколиоз ва умуртқалараро чуррага олиб келади.
2.    Бўйин умуртқаси остеохондрози – тарқалганлиги жихатидан иккинчи ўринда туриб, машина хайдовчиларда ва компьютер олдида ўтирувчиларда кўп учрайди. Бўйин мускуллари ка ривожланганлиги учун енгил зўриқиш хам умуртқаларнинг силишига олиб келади.
3.    Кўкрак умуртқалари остеохондрози – кам учраб, асосан сколиоз хисобига ривожланади. Қийин ташхисланиб, бошқа касалликлар билан чалкаштириб юборилади.

Остеохондроз босқичлари:
1.    Биринчи босқичда дисклар мўртлашуви, баландлигини камайиши, бироз бўртиб чиқиши кузатилади. Одамлар эрталаб бел қисмида карахтлик хис қилади.
2.    Иккинчи босқичда – умуртқа дискининг фиброз халқасида дефектлар пайдо бўлиб, умуртқалар ностабил бўлиб қолади. Оғриқлар хуружсимон бўлиб, одам харакатлана олмай қолади.
3.    Учинчи босқичда – фиброз халқанинг ёрилиши натижасида дирилдоқ ядронинг орқа мия каналига сурилиши кузатилади ва чурра хосил бўлади. 



Остеохондроз асоратлари.
Остеохонроз касаллигини кеч тасдиқлаш ёки нотўғри даволаш бир қатор касалликлага олиб келади:
1.    Радикулит – қуймич нервини шамоллаши (ишиас);
2.    Умуртқалараро дискни протрузияси (бўртиб чиқиши);
3.    Умуртқалараро чурра ва кейинча шол (паралич);
4.    Гипертония, гипотония, вегетатив қон томир дистонияси;
5.    Қовурғалараро невралгия;
6.    Бепуштлик (аёлларда), импотенция (эркакларда);
7.    Умуртқа поғонаси қон томирларини қисилиши натижасида бош мияни озиқланиши бузилиб, юрак, нафас тизимлари фаолиятини, эшитиш, кўрув ва координацияни издан чиқиши кузатилади.

Остеохондрознинг клиник белгилари.

Касалликнинг белгилари умуртқа поғонасининг қайси қисмини ва қай даражада зарарланишига қараб турлича бўлади. Шу сабабли кейинги мақолаларда булар хақида батафсил тўхталиб ўтамиз.


© https://t.me/gepamed_ultra