УЙҚУСИЗЛИК ДАРДИ.

УЙҚУСИЗЛИК ДАРДИ.

Уйқусизлик – (лотинча инсомния), узоқ муддат давомида уйқу давомийлигининг етарли эмаслиги ёки сифатининг қониқарсизлиги билан храктерланадиган уйқу бузилишининг бир тури хисобланади. Бу дард 21 аср муаммоларидан бири хисобланиб, иш биланд банд ахолининг 50% ида кузатилади ва уларнинг 30 фоизида хроник тус олган.

Хроник уйқусизлик одамларда иш фаолиятини бузилиши, таъсирланувчанлик ва депрессияга олиб келиб, кам ифодаланувчи ўзгаришлардан то юрак, хазм қилиш ва асаб тизимининг оғир патологияларигача олиб келиши мумкин. Беморларнинг ўзбошимчалик билан турли хил тинчлантирувчи, ухлатувчи препаратларни нотўғри қабул қилиши айтиб ўтилган ўзгаришларни янада кучайтириши мумкин.

Табиатда хар бир нарса ўзаро боғлиқ ва ўзига хос гармонияга эга. Агар организмнинг қаеридадир бирор муаммо туғилса, бошқа бир жойда у дархол акс этади. Масалан уйқусизлик билан намоён бўлади. Шу сабабли «ухлай олмаяпман» каби шикоят инсон танасининг хеч бўлмаса бир қисмида патологик жараён ётганини билинтиради.

Уйқусизлик муаммосининг мохияти шундаки организм бўшаша олмайди ва кўп холларда бу уч йўналишда кечади:
•    Тананинг жисмоний жихатидан бўшашиш имконияти йўқ.
•    Бош миянинг ухлашга қаршилиги пайдо бўлади.
•    Ташқи мухитнинг шовқинлари бунга шароит яратади.

Соғлом уйқунинг бузилишини қуйидаги турлари фарқланади:
•    Кечки пайт ухлай олмаслик
•    Кечки пайт осон ухлаш, лекин тунда уйғониб кетиб қайтиб ухлай олмаслик
•    Яхши ухлай олиш, лекин тез-тез уйғониб кетиш
•    Гўёки ухлагандай бўлиш, лекин уйқуга тўймаслик, юзаки туш кўриш.

Кечки пайт ухлай олмаслик. Нима қилмоқ керак? Бу уйқу бузилишининг энг кенг тарқалган тури бўлиб, қуйидаги сабаблар хисобга ривожланиши мумкин:
1.    Тана бўшаши учун ўзига қулай холат топа олмаяпти:
•    Организнинг чарчамаганлиги,
•    Жисмоний мехнатнинг ортиқчалиги,
•    Оғриқ, таъсирланувчанлик ва дискомфорт,
•    Биологик соатнинг издан чиқиши (куннинг бошқа қисмида ухлаш).

2.    Тана бўшашиши учун мухитнинг таъсири:
•    Хона ва ёпинчиқ остидаги хароратнинг ноқулайлиги
•    Ёстиқ, ёпинчиқ ва жойнинг ноқулайлиги
•    Хонани қоронғулиги ёки телевизор ва компьютер нурининг мавжудлиги
•    Хаддан зиёд тинчлик
•    Бирга яшовчи хонадошлар шовқини
•    Шеригингизни каравотни ғижирлатиши

3.    Бош миянинг нотинчлиги ва уйқуга каршилиги:
•    Доимий нотинч фикрлар
•    Мухим муаммолар
•    Тунги қўрқув
•    Кечаси билан эртанги кун муаммоларини ўйлаб ётишга одатланиш
•    Уйқуни иккинчи даражалига айлантириш

Ухлаш жараёни автоматик эмас. У аста секин ривожланади ва бунинг учун 40 дақиқа давомида танани, мухитни ва мияни тайёрлаб, барча шароитларни яратиш керак.



© https://t.me/gepamed_ultra