СЕМИРИБ КЕТИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛУВЧИ ИЧАК БАКТЕРИЯЛАРИ ТОПИЛДИ.

СЕМИРИБ КЕТИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛУВЧИ ИЧАК БАКТЕРИЯЛАРИ ТОПИЛДИ.

Юта университети тадқиқотчилари сичқонларда семиришнинг олдини олувчи ичак бактерияларининг махсус тури - Clostridia ни аниқладилар.

Олимларнинг фикрига кўра, бу микроблар одамлар вазнини бошқариши мумкин. Ушбу фойдали бактериялар триллионлаб бошқа турдаги бактериялар ва ичакларда яшайдиган микроорганизмлар билан бир қаторда инсон организмининг микробиомини хосил қилади.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, соғлом сичқонлар кўп миқдордаги клостридия тутади, аммо иммун тизими сустлашган сичқонларда эса вақт ўтиши билан ушбу микробларнинг катта қисмини йўқотиши аниқланган.

Тўғри овқатланса ҳам, бундай сичқонларни семириб кетиши кузатилган. Clostridium синфи микробларининг ҳайвонларда тикланиши уларнинг вазнини назорат остида ушлаб туришга имкон берган.

«Энди биз ушбу вазн йўқотиш эффекти учун жавобгар бактерияларни аниқладик, уларнинг инсон танасида қандай ишлашини ва уларнинг терапевтик аҳамияти бор-йўқлигини чинакам англаш имкониятига эгамиз», дейилади мутахассислар баёнотида.

Ушбу кашфиёт одамларда семиришни даволашни терапевтик усулларини ишлаб чиқиш имконини беради ва бу мақсадда қўлланиладиган турли пробиотикларга нисбатан устунликка эга бўлади.

Бу тадқиқотнинг одамларда ўтказилган дастлабки натижалари шуни кўрсатдики, семиз инсонлар ичаги микрофлорасида клостридиа бактерияси танқислиги аниқланган. Семириб кетган ёки диабетнинг иккинчи турига чалинган одамларда иммунитетнинг сустлиги белгилари хам кузатилган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу боғлиқликларни чуқурроқ тушуниш, семизликнинг олдини олиш ва даволаш бўйича янги қирраларни очиб беради.


Www.gepamed.uz