БАКТЕРИЯЛАР ХАҚИДА 25 ФАКТ.

БАКТЕРИЯЛАР ХАҚИДА 25 ФАКТ.

1.    Агар қўлларни қоғоз сочиқлар билан артилса – қўлдаги бактриялар миқдори 45-60 фоизга камаяди. Электр қуритгич ишлатилганда эса бактериялар сони аксинча 255% га ортиши кузатилган.


2.     Хар бир инсоннинг киндиги ўзига хос ноёб. Олимлар 2012 йили инсон киндигини ўзида 1458 турдан зиёд янги бактерияларни аниқлашган.


3.    Джинси матоси бактериялар ривожланиши учун ноқулай мухит хисобланади. Текшириш натижаларига кўра 15 ой давомида доимий равишда ва ювилмасдан кийилган джинси шимида хавфли бактериялар ривожланмаганлиги қайд этилган.


4.    Флуоросцент бактериялар мавжуд бўлиб, улар ўзидан нур таратади. Американинг гражданлар урушида ярадор аскарлардан жарохатидан қоронғуда бактериялар хисобига ўзига хос нур таралиб турган.  


5.    Радиация нурига хам чидамли бўлган бактериялар хам мавжуд бўлиб, улар «Конан бактериялари» деб аталади.


6.    Олимларнинг айтишича радиацияга чидамли бактерияларнинг ДНК сига ахборот ёзиш имкони мавжуд. Бу орқали мободо ядро фалокати юз берган тақдирда келажак учун маълумот қолдириш мумкин бўлади.


7.    Инсон қулоғидаги бактериялар антимикроб хусусиятга эга бўлиб, қулоқда замбуруғ ва микробларни яшовчанлигини камайтиради.


8.    Ошқозон яраси стресс эмас, бактериялар натижасида ривожланишини исботлаш учун бир олим бактерияларни атайлаб ичган.  Натижада ўзида ошқозон яраси ривожланган. Буни исботлагани учун у олим Нобель мукофотига сазовор бўлган.


9.    Пенициллин препаратини ихтиро қилган Александр Флеминг 1920 йил бошлариданоқ, антибиотикларни ортиқча қўллаш натижасида бактерияларни антибиотикларга сезувчанлигини камайишини огохлантирган.


10.    Сийдик пуфаги саратон касаллигини химиотерапиядан хам эффективроқ усули топилган. Яъни катта шохли қоромоллардан сил бактерияларини кучсизланган штаммлари инсон уретраси (сийдик чиқарув канали) га юборилганда, уларга жавобан хосил бўлган иммун реакция саратон хужайраларини парчалаб ташлаган.  


11.    Асал ботулизм бактерияларини ривожланиши учун қулай мухит хисобланади. Қатта ёшдаги инсонлар организми бу бактерияларни осонликча енгади. Аммо эмизикли чақалоқлар иммун тизими эса уларга қарши кураша олмади. Шу сабабли уларга асал бериш тавсия этилмайди.


12.    Инсон кўкрак сути олигосахарид шакарини тутади. Бу модда боланинг эмас унинг ичагидаги бактериялар микрофлораси учун мухим хисобланади.


13.    Ювилмаган тухумларнинг химоя қатлами бўлиб, улар магазин расталарида хавфсиз сақланиши учун хизмат килади. Аммо замонавий савдо тармоқлари уларнинг чироли кўриниши учун ювганлиги сабабли, тухум қобиғидаги майда тешикча (спора) лар очилиб қолади ва сақлаш мобайнида бактериал инфекция ривожланиши учун қулай шароит яратилади.    


14.    Магазиндан сотиб олинган майонез томонидан захарланиш холатлари хақида кўп айтилади.  Аслида эса майонез бактериялар ривожланишини тормозлайди. Захарланиш сабаби бошқа махсулот бўлиши айтилади.


15.    Ер шарининг миллионга яқин инсонлари (айниқса шарқий Осиёнинг махаллий ахолиси) учун дезодорантдан фойдаланишга хожат йўқ. Негаки уларнинг ирсиятида ABCC11 гени мавжуд бўлиб, у инсон терлаганда хид берувчи бактериялар ривожланишини тормозлайди.  Қуруқ қулоқ олтингугуртига эга бўлган инсонларда ушбу ген мавжуд.  


16.    Бактерияларни хатто булутларда хам аниқлаш мумкин.


17.    1950 йили Американинг Харбий денгиз кучлари шарларни махлум бир турдаги бактериялар билан тўлдириб, уларни Сан-Франциско штати устида портлатишган. Бу «Денгиз спрейи» (seaspray) операциясининг мақсади биологик қурол қўлланилганда хаво оқимини йўналишини ўрганиш бўлган. Шундан сўнг врачлар бу регионда пневмония ва сийдик йўллари касалликларини кескин кўпайганини қайд қилишган.  


18.    Бир ош қошиқ ботулизм бактерияси тўғри қўлланилганда Американинг бутун ахолисини ўлдириши мумкин.


19.    Инсон организмидаги барча бактерияларни тўплаганда 3-5 кг ни ташкил этади.


20.    2007 йили биологлар антарктида музликларида ухлаб ётган 8 миллионга яқин бактерияларни тирилтиришган.  


21.    Оғиздаги бадбўй хид берувчи оқ караш овқат қолдиқлари хисобига эмас, бодомсимон безлардаги бактериялар хисобига хосил бўлади.  


22.    Момоқалдироқдан кейинга ёмғир хидини берувчи бактериялар ичимлик сувига «тупроқ» таъмини беради.  


23.    Антибиотиклар ангина ва гриппга қарши фойдасиз хисобланади. Негаки улар бактерия эмас- вируслар томонидан чақирилади. Бу каби касалликларда антибиотикларни қўллаш фойдадан кўра кўпроқ зарар етказади.  


24.    1980 йили Руминияда канализация ишлари олиб борилган пайтда Movile Cave ғори топилган бўлиб, унинг ер хаётидан 5 миллион йилга изоляциялангани аниқланган. Бу ғорда топилган хайвонот дунёси (бактериялар, қуртлар, қисқисбақалар) бошқа хеч бир жойда учрамаслиги қайд этилган.


25.    Инсон оғзида бактериялар тури ва миқдорининг жуда кўп бўлгани сабабли, инсон тишлаши – бутун дунёдаги хайвонлар тишлашидан хавфлироқ хисобланади.   

Www.gepamed.uz