ДЕПРЕССИЯНИ ИЧАК МИКРОФОРАСИДАГИ БАКТЕРИЯЛАРГА АЛОҚАСИ БОРМИ?

ДЕПРЕССИЯНИ ИЧАК МИКРОФОРАСИДАГИ БАКТЕРИЯЛАРГА АЛОҚАСИ БОРМИ?

Европалик шифокорлар клиник депрессия ва ичак микрофлорасидаги айрим бактериялар етишмаслиги ўртасидаги ўзаро боғлиқликни аниқладилар.

Ичакда яшовчи бактериялар «яхши кайфият гормони» - серотонин гормони метаболизмига ижобий таъсир кўрсатиши ёки аксинча, хавотирни кучайтириши мумкинлиги кўрсатилган.
Jeroen Raes ва унинг Голландиядаги Лейвен университети ҳамкасблари томонидан олиб борилган янги тадқиқотлар ичак микрофлораси ва бош мия ўртасидаги ўзаро таъсирнинг яна бир жиҳатини очиб берди. Nature Microbiology журналида чоп этилган мақолада олимлар депрессия белгилари ва ичакдаги нормал микрофлорани таъминловчи бактерияларнинг  етишмаслиги ўртасидаги ўзаро боғлиқлик хақида ёзишган.

Муаллифлар Бенилюкс мамлакатининг 1000 дан ортиқ аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровномалар маълумотларидан фойдаланиб, уларнинг микрофлораси ҳолати ва депрессия белгилари тўғрисида маълумотларни таққосладилар. Депрессия клиник ташхиси қўйилган одамларнинг микрофлорасида Coprococcus, Faecalibacterium и Dialister бактериялари мавжуд эмаслиги, аммо ичакдаги яллиғланиш жараёнларини келтириб чиқариши мумкин бўлган Bacteroides туридаги бактерияларини жуда кўплиги аниқланган.

Тадқиқотчилар шунингдек, 500 дан ортиқ бактериялар авлодини инсон асаб тизими билан таъсир ўтказиш қобилиятини ўрганишди. Масалан, улар «шодлик гормони» деб номланган допаминнинг парчаланиш маҳсулотини чиқарадиган бактерияларни топдилар, бу эса бактериялар руҳий ҳолатга нафақат салбий балки ижобий таъсир этишини мумкинлигини хам кўрсатади.
Олимлар микроорганизмларнинг инсон танасига таъсири ҳақида тобора кўплаб маълумотларга эга бўлмоқдалар. Жумладан, улар грипп вируслари ва юрак хуружлари, герпес вируси ва Альцгеймер касаллиги ўртасида боғлиқлик мавжудлигини аниқладилар.

Www.gepamed.uz