Эркакларнинг деярли ярми соч тўкилиши муаммосига йўлиқади. Кимлардир буни ёши ўтганда пайқаса, қолганлари эса 17 ёшдаёқ биринчи белгиларни кузатади. Аммо соч тўкилишидаги фарқ нафақат ёшга боғлиқ, балки жинсга қараб хам ўзгариши мумкин.
Хар бир инсон сочларини нормал ўсиши циклида ўртача 100 тача сочини йўқотади. Унинг 90 фоизи истаган вақтда фаол ўсади. Қолган 10 фоизи эса «уйқу фазаси» номли холатга ўтади. Икки-уч ойдан кейин бу сочлар тўкилиб, уларнинг фолликулаларида янги сочлар пайдо бўлиб, фаол ўсиш босқичига ўтади. Аммо бу жараён узлуксиз эмас. Яъни доим хам тўкилган соч фолликуласи ўрнида янги сочлар пайдо бўлавермайди. Бу жараён «алопеция» деб аталиб, у нафақат бошда, балки тананинг бошқа қисмларида хам кузатилиши мумкин.
Бундай соч тўкилишинг асосий сабаби генлар бўлиб, тиббиёт тилида «андроген алопеция» дейилади. Номи айтиб турганидек соч тўкилишига андроген гормони таъсир этади. Инсон хужайраларида 5α-редуктаза ва ароматаза ферментлари мавжуд бўлиб, биринчиси андроген гормони иштирокида ишлаб чиқарилиб, сочлар тўкилишига олиб келади, иккинчиси эстроген гормони иштирокида хосил бўлиб, аксинча сочлар ўсишини стимуллайди. Одатда организм томонидан ўзаро конкурент хисобланган бу гормонлар мувозанати бошқарилиб туради. Маълум бир вақтда андроген гормони ғолиб келиб, бошнинг пешона ва тепа қисмидаги рецепторларига фаол таъсир этиб, тўқималарни қайта моделлаштиришда мухим роль ўйнайди.
Ёши ўтиши билан хар бир эркак кишининг хужайраларидаги 5α-редуктаза миқдори орта бошлайди. Кимдадир бу 16-17 ёшида содир бўлса, кимдадир 20-25 ёшда, кимлардадир 50 ёшга борганда кузатилади. Аммо фақат 40% холатдагина гормонлар дисбаланси соч тўкилишига олиб келади ва буни олдиндан айта олиш имконсиз. Хозирда ДНК тестлари ёрдамида алопецияга мойиллик хақида гапириши мумкин. 75% холатда андроген алопеция фарзандларига она томонидан узатилиши аниқланган. Яъни онанинг отасида соч тўкилиши кузатилса, унинг ўғлида хам шу муаммо (каллик) ривожланади. Айтиб ўтиш керак, андроген алопеция жуда кам холларда аёлларда хам учраши мумкин.
Соч тўкилишининг бошқа сабаблари орасида стресс мухим ўрин тутади. Сонгюнгван номли Корея Университети олимларининг таъкидлашича хафтасига 50 соатдан кўп мехнат қилувчи инсонларда соч тўкилиши икки баробар кўп кузатилади. Тинимсиз мехнат натижасидаги стресс иммун тизимини соч қопламаларига хужум қилишга мажбур қилиб, соч фолликулалари ўсишини секинлатади.
Соч тўкилишида овқатланишнинг хам ўрни бор. Оғир пархез холати ёки овқатланиш хулқини бузилиши (анорексия ёки булимия) соч фолликулалари ривожланишини вақтинча «тормозлаши» мумкин.
Аёлларга келсак, улар қаттиқ соч анжомлари (резинка, бигуди, тақинчоқ) дан воз кечиши керак. Қаттиқ турмаклар соч фолликулаларини яллиғланиши ва чандиқланишига олиб келади.
Зич турувчи бош кийимларини кийиб юриш хам тракцион алопецияга олиб келади, яъни бош терисига травматик таъсир хисобига соч тўкилади. Шунингдек зич шляпа ёки кепка соч фолликулаларига қон оқими келишини камайтириб, уларни стрессга туширади.
Афсуски бугунги кунда интенсив соч тўкилишига қарши эффектив даво воситалари жуда кам. Шу сабабли хозиргача бу муаммонинг радикал ечими соч кўчириб ўтказиш усули бўлиб қолмоқда.
Манба: https://faktodrom.com/view/650/Pochemu_muzhchiny_lyseyut_chasto%2C_a_zhenshchiny_-_ochen_redko.html