НИМА УЧУН ХИМИОТЕРАПИЯДА СОЧЛАР ТЎКИЛАДИ.

НИМА УЧУН ХИМИОТЕРАПИЯДА СОЧЛАР ТЎКИЛАДИ.

Маълумки саратон касалликларини даволаш усулларини бири химиотерапия хисобланади. Бу усулда саратон хужайралари ўлади, аммо бу даво усулини ножўя таъсири сифатида сочлар тўкилади. Бу қандай рўй беради?

Химиотерапияда жуда тез бўлиниш хусусиятига эга бўлган саратон хужайрларини ўлдириш учун кучли дори препаратлари қўлланилади. Аммо бу препаратлар ўз навбатида организмда шу каби тез бўлиниш хусусиятига эга бўлган соғлом тўқима ва хужайраларга хам таъсир этади. Айнан шу каби хужайралар қаторига соч фолликулалари хам киради.  

Соч фолликулалари – бу соч ўсишини таъминловчи тўқималар бўлиб, улар кўп миқдорда тез бўлинувчи хужайралар тутади. Химиотерапия вақтида препаратлар бу хужайраларга салбий таъсир этиб сочларни нормал ўсиши циклини бузади. Натижада сочлар одатдагига қараганда бўш ва нимжон бўлиб, тўкилишни бошлайди.

Билиш лозимки, химиотерапиянинг хамма тури хам сочлар тўкилишини келтириб чиқармайди ва хамма пациентларда хам бу ножўя таъсир бирдек кузатилмайди. Ундан ташқари даво курси тугатиши биланоқ, сочлар яна ўса бошлайди.

Айрим пациентлар учун сочлар тўкилиши оғир хиссий кечинмалар келтириб чиқаради. Кўпчилик бу даврда бош кийимлари ёки парик кийиб юришни афзал билади. Сочини йўқотиш билан боғлиқ эмоционал ноқулайликни пациент қандай хал қилишидан қатъий назар бу холат вақтинчалик эканини таъкидлаш лозим бўлади.



Манба: https://faktodrom.com/view/872/Pochemu_pri_khimioterapii_vypadayut_volosy.html