ҚОВОҚ УЧГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

ҚОВОҚ УЧГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Қовоқ учишини йўқотиш учун айрим холларда чуқур нафас олишнинг ўзи кифоя. Қовоқ учиши деярли барча катта ёшдаги инсонларга маълум холат. Айрим холларда устки ёки остки қовоқларнинг учиши қисқа вақтли ходиса хисобланиб, бирон-бир жиддий касалликнинг белгиси хисобанмайди. Баъзан эса бунинг акси хам бўлиши мумкин.

Қовок нимага учади?
Американинг The Atlantic нашриётини журналистлари хазил тариқасида гапирган «қовоқ учишини худди бош оғриши сингари – «хечқиси йўқ»дан, эртага ўлишинг мумкин» каби кенг спектрли белгиларни қамраб олади. Қайсидир маънода улар хақли.
Тиббиётга чуқурроқ кириб борсак қовоқлар учиши исталган касалликлар хақида маълумот бериши мумкин: глаукома, тарқоқ склероз, Парикинсон касаллиги бошланиши, Туретт синдроми, Белл параличи ва бошқалар.

Қовоқ учиши – хар қандай холатда хам марказий асаб тизими фаолиятида бузилиш бўлгани хақида маълумот беради. Масалан айрим пайтларда қовоқ учиши бош миядаги ўткинчи электрик импульслар хисобига ривожланади. Улар кўз мускулини стимуллаб, уни тортишига сабаб бўлади. Бош мияда содир бўладиган бундай «чақнашлар»нинг сабаби унчалик жиддий муаммо бўлмаганлиги сабабли, олимлар бу хақида хар томонлама чуқур изланишлар олиб боришмайди.
Бу холат инсонда нотинчликка сабаб бўлган тақдирда хам, пациентга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилинади:
1.    Эрталаб ухлаб туриб, ўзингизни дам олган хис қиласизми?
2.    Сизда чўзилган стресс холатлари мавжудми?
3.    Сиз кўп кофе истеъмол қиласизми?

Чарчоқ ва стресс асаб тизимини зўриқишига ва нерв импульслари ўтказувчанлигидаги тартибсизликларга сабаб бўлади. Кофе хам асабга яхши таъсир этмайди. Агар кофе ичгач қўлларингизда титроқ сезсангиз, кўзлар тортишганда хам ажабланишга хожат йўқ.

Қовок учишини яна нима чақириши мумкин?

Бир қатор холатлар борки, улар қовоқ учиши учун сабаб бўла олади. Кўз нервини таъсирлаш орқали улар қовоқ учишини чақириши мумкин:
1.    Ортиқча ёруғ нур ёки кучли шамол.
2.    Компьютер ортида узоқ ўтириш ёки ярим қоронғуда китоб ўқиш.
3.    Айрим дориларнинг ножўя таъсирлари: кўз ва бурун учун томчи дорилар, антигистамин ва антидепрессант препаратлар.
4.    Алкоголдан захарланиш, чекиш, иммунитетни вақтинча тушиб кетиши (грипп, ОРЗ).
5.    Тўлақонли овқатланмаслик (магний ва Д витамини етишмовчилиги),

Қовоқ учганда нима қилмоқ керак?
Айтиб ўтилганларни хисобга олиб, қовоқ учишини йуқотиш мумкин. Бунинг учун:
1.    Чуқур нафас олинг ёки стресс холатларини камайтиринг. Масалан, офисдан чиқиб сайр қилинг ёки креслога яхшилаб жойлашиб тинчланинг.
2.    Тўйиб ухланг.
3.    Ичаётган кофеин миқдорини назорат қилиб туринг.
4.    Кўчага чиқиш олдидан, айниқса шамолли ёки қуёшли кунларда кўзойнак тақиб олинг.
5.    Монитор олдида кўп ўтиришни чегараланг.
6.    Қоронғуда китб ўқиманг.
7.    Тўлақонли овқатланаётганинигизга ишонч хосил қилинг.
8.    Зарарли одатлардан узоқ юринг (чекиш, алкогол).
9.    Қабул қилаётган дори воситаларини ножўя таъсирига эътибор қаратинг.

Қачон врачга мурожаат қилиш керак?
Қовоқ учиши одатда қисқа муддатли бўлиб, жуда кам холларда бир дақиқадан ортиққа чўзилади. Мутахассислар қовоқ учишини бир неча кун давомида такрорланса хам хавотирга хожат йўқ, бу билан қовоқлар дам олиш вақти келганини ва ухлаб олиш зарурлигини эслатиб қўймоқда деб хисоблайди.

Бошқача айтганда қовоқ учишининг организмдаги хавфли бузилишлар билан боғлиқлиги йўқ. Аммо жуда кам холларда бўлса хам қуйидаги белгилар кузатилганда врач (терапевт, невролог, офтальмолог) га мурожаат қилиш кераклиги сўралади.
1.    қовоқлар икки хафта ва ундан ортиқ учса;
2.    қовоқлар учиши кўзни очиш билан боғлиқ муаммолар келтириб чиқарса;
3.    қовоқлар учиши кўз атрофи билан чегараланмай, балки юзнинг ва тананинг бошқа сохалари билан бирга келса.
4.    қовоқлар учиши кўзнинг қизариши, шиши ва ёшланиши билан бирга келса.
5.    қовоқлар шишиб, кўзларни батамом беркитса ва кўзлар очилмаса.

Санаб ўтилганларнинг бари кўзнинг жарохати, ёки   жиддий неврологик бузилишлар ривожланиши мумкинлиги хақида гапиради. Уларни аниқлаш ва даво чораларини белгилаш фақат мутахассис томонидан амалга оширилади.

© Www.gepamed.uz.