БЎҒИМЛАР НИМАГА ОҒРИЙДИ?

БЎҒИМЛАР НИМАГА ОҒРИЙДИ?

Бўғимлар оғриғи ва шиши бир қатор ревматологик касалликларда учрайди. Бу шикоятлардан ташкари беморларни харакатининг чегараланиши, бўғим атрофидаги юмшоқ тўқималарнинг ҳароратининг маҳаллий кўтарилиши, шунингдек холсизлик, иситма, вазн йўқотиш каби умумий симптомлар безовта қилиши мумкин.
Энг кенг тарқалган ревматологик касалликлар қуйидагилар:

ОСТЕОАРТРОЗ

Остеоартроз - бу одатда 40-45 ёшдан ошган одамларда учрайдиган энг кенг тарқалган касаллик бўлиб, аёлларда эркакларга нисбатан 2 марта кўпроқ учрайди.
Чаноқ сон бўғими зарарланганда – коксартроз, тизза бўғими зарарланганда - гонартроз, қўл кафтларини бармоқлари зарарланганда – тугунли остеартроз деб номланади. Артроздаги асосий клиник симптом - жисмоний машқлар пайтида зарарланган бўғимлардаги оғриқ, шу бўғимда ҳаракатланишни чегараланиши, ҳаракат пайтида бармоқларни қисирлаб овоз чиқариши хисобланади. Бўғимларга яллиғланиш қўшилганда бўғимлар шиши ва сув тўпланиши кузатилиши мумкин. Бунга синовит деб аталиб, у холда бўғимдаги оғриқлар тинч холатда хам ривожланади.

РЕВМАТОИД АРТРИТ

Роматоид артрит одатда ўрта ёшли аёлларда учрайди. Унинг энг характерли белгиси қўл ва оёқларнинг майда бўғимлари ўнг ва чап томонлари симметрик зарарланади. Беморларни оғриқ симптоми асосан эрталабда безовта қилади. Беморлар эрталабда қўлларини мушт қилишга, қўлларини кўтариб сочларини силашга ёки тик туриб қадам босишга қийналади. Бўғимлардаги оғриқ эрталабки карахтлик (харакатни чегараланиши) билан қўшилиб келади.
Ревматик белгилардан ташқари беморларда холсизланиш, вазн йўқотиш, уйқунинг бузилиши ва иситма каби умумий белгилар хам кузатилади. Кўпинча касаллик аста-секин бошланади, аввал битта бўғим, кейин бошқа бўғимлар «қўшилади».
Ташхисни тасдиқлаш учун иммунологик тестлар, рентгенография ва МРТ қўлланилади.

СПОНДИЛОАРТРИТ

Бу касалликлар гурухи:  анкилоз спондилит (Бехтерев касаллиги), псориатик артрит, ичак яллиғланиши билан боғлиқ спондилоартрит, урогенитал ёки ичак инфекцияси билан боғлиқ реактив артрит, фарқланмаган спондилоартритни ўз ичига олади.
Ушбу касаллик гуруҳини умумий генлар ва умумий клиник аломатлар бирлаштиради. Спондилоартрит одатда ёшларда (40 ёшгача) кузатилади. Спондилит - бу умуртқа бўғимларини яллиғланиши хисобланиб, унинг биринчи аломатлари бел-думғаза сохасидаги оғриқ, унинг думба сохасига иррадиацияси (узатилиши) хисобланади. Бу оғриқлар яллиғланиш хусусиятига эга бўлиб, туннинг иккинчи ярмида ёки эрталаб кучаяди. Оғриқлар чигал ёзди машқларидан сўнг камайиши, эрталабки карахтлик билан кечиши мумкин.
Спондилоартитда асосан оёқ бўғимлари зарарланиб, у носимметрик бўлади. Афсуски, тўғри ташхис кўпинча касаллик бошланганидан 8-10 йил ўтгач қўйилади. Бу вақтгача беморлар остеохондроз ташхиси билан невропатологлар ва мануал терапевтларда даволаниб келади. Тўғри ташхис қўйиш учун қўшимча текшириш усуллари керак бўлади: улар чаноқ-сон бўғимларининг МРТ си, чаноқ суягини рентгенографияси, маълум бир генни аниқлаш учун қон тахлили.

ПОДАГРА


Подагра эркакларда аёлларга қараганда 20 марта кўп учрайди. Подагра асосан ҳаётнинг бешинчи ўн йиллиги давомида ривожланади. Унинг «классик» аломати хуружсимон артрит бўлиб, одатда оёқнинг бош бармоғини бўгими зарарланади. Артрит ўткир пайдо бўлиб, кўпроқ тунда ёки эрта тонгда, оғир овқатдан, спиртли ичимлик ичишдан кейин, шунингдек, енгил жароҳатлардан, жисмоний зўриқишдан сўнг пайдо бўлади.
Подагра артрити қаттиқ оғриқ билан кечади: бемор оёғини боса олмайди, оғриқдан кечаси ухламайди, ёпинчиқ адёл бўғимга текканида ҳам оғриқ кучаяди. Оғриқдан ташқари беморларни, бўғимнинг кучли шиши, бўғим устидаги терининг қизариши, яллиғланган бўғимдаги ҳаракатлар тўлиқ чекланиши, юқори иситма хам кузатилади. Подагра хуружлари бир неча кундан кейин йўқолади (касаллик даволанмаса ҳам).
Подагра хуружининг 2 хужуми 6-12 ойдан кейин кузатилади. Кейинча артритнинг «ҳужумлари» частотасининг аста-секин тезлашиши ва узоқроқ кечиши кузатилади. Жараёнга қолган бўғимлар: тизза, болдир-товон, тирсак қўшилади. Бемор даволанмаса касаллик сурункали турга ўтади: сурункали артрит, буйраклар шикастланиши, тери остида «тофуслар» -  сийдик кислотаси кристалларининг тўпланиши натижасида хосил бўладиган тугунлари) нинг  ривожланиши кузатилади.
Подагра метаболик касаллик хисобланиб, организмда сийдик кислотаси даражасининг ошиши билан кечади. Бу холат асосан буйраклар орқали сийдик кислотасининг чиқарилишининг бузилиши натижасида ривожланади. Подагра билан оғриган беморларда, одатда, шунингдек, ортиқча вазн, қон босими ортиши, холестерин миқдори ошиши, сийдик тош касаллиги, юрак ишемик касаллиги хам кузатилиб, беморларни ҳар томонлама текшириш ва даволаш керак бўлади.

РЕВМАТИК ПОЛИМИАЛГИЯ

Бу касаллик билан 50 ёшдан ортган одамлар касалланади. Касаллик кучайганида беморларни оғриқ ва ҳаракатланишнинг чекланиши учта анатомик соҳада кузатилади: бел сохасида, чаноқда ва бўйинда. Бемор хақиқатда қаери оғриётганини аниқлаши қийин бўлади: бўғимлари, мушаклари ёки пай бойламлари.
Ревматик полимиалгияда билан беморнинг умумий аҳволи ёмонлашади, кўпинча иситма, вазн йўқотиш, иштаҳани йўқотиш, ёмон уйқу ва тушкунлик холатлари безовта қилади. Қонда эритроцитларнинг чўкиш тезлиги кучли ортади.
Шуни таъкидлаш керакки, бўгим оғриқлари ва артрит белгилари бошқа кам учрайдиган ревматик касалликларда хам кузатилади. Улар тизимли қизил волчанка, тизимли склеродермия, дерматомиозит, Шегрен касаллиги, Бехчэт касаллиги, тизимли васкулитлар бўлиши мумкин.
Шунингдек, бўғимдан ташқари юмшоқ тўқималар касалликлар гурухи хам мавжуд бўлиб, улар «периартрит» лар деб аталади (тендинит, тендовагинит, бурсит, энтезопатия).

Бўғимлар хроник касалликларининг асорати – Остеопороз бўлиб, уни ташхислаш учун денситометрия текшируви ўтказилади.

Артритлар шунингдек, сил, саркоидоз, ёмон сифатли ўсмалар, амилоидоз, эндокрин касалликлар, қон тизими касалликларида ва бошқа патологияларда хам учрайди.


www.gepamed.uz