ҚОН ХАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 3

ҚОН ХАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 3

1.    90 йиллар охирида Саддам Хусайн Қуронни ўз қони билан ёзишга буйруқ беради. Эндиликда эса Мусулмон давлатлари етакчилари бу қурон китобини нима қилишни билмай боши гаранг. Қуронни қон билан ёзиш гунох саналса, уни ёқиб юбориш яна гунох хисобланади.


2.    Криштиану Роналдунинг танасида бошқа бир қатор таниқли футболчилардан фарқли равишда татуировкаси йўқ ва у хар йили икки маротаба донор сифатида қон топшириб турар экан.


3.    Bayer фармацевтик компанияси бир вақтлар Америка бозорида ВИЧ ва Гепатит С билан зарарланган қон препаратларини сотган бўлиб, бу АҚШ нинг ўзида 10 минглаб одамларни ушбу касалликлар билан зарарланишига сабаб бўлган. Бу тўғрида хамма сир ошкор бўлгач ушбу препарат Америка бозорида сотиш таъқиқланиб, Осиё ва Лотин Америкаси давлатларига сотилган.


4.    Хар йили захирадаги 650 000 литр донор қони йўққа чиқарилади. Негаки қонни 40 кундан ортиқ сақлаб бўлмайди.


5.    Ирландияда ярим литр қон топширган одамга, ярим литр Guinnes пивосини тақдим қилиш удум бўлган.


6.    Коломбо номли жиноят гурухининг аъзоси Грегори Скарп бетоблигида, хазар қилиб афроамерикаликнинг қонини ўзига қуйишга унамаган. Натижада эса унга қон берган бошқа италиялик ганстердан ВИЧ инфекциясини юқтириб олган.


7.    Умуртқа поғонасида муаммоси бор ва оёқлари хеч нарса сезмайдиган паралимпиада спортчилари мусобақалар вақтида ўз оёқларидаги бармоқларини синдиришган, бу артериал қон босимини бироз рефлектор кўтарилишига ва совринли натижаларни қайд этишга сабаб бўлган Хозирда бу усулга допинг сифатида қаралиб, таъқиқланган.  


8.    Чивин ва искабтопарларда танлаш имкони бўлган пайтларда кўпроқ биринчи қон гурухидаги одамларни маъқул кўрар экан.    


9.    Америка президентининг автомобилида хар эхтимолга қарши президентнинг доимий қон захираси сақланар экан.


10.    Австралиялик Донор Джеймс Харрисон хаёти мобайнида 1000 маротаба қон берган ва 2 млн га яқин болаларнинг яшаб кетишига хисса қўшган.



© https://t.me/gepamed_ultra