ҚОН ХАҚИДА ФАКТЛАР - 4

ҚОН ХАҚИДА ФАКТЛАР - 4

Одам танасидаги олтин қайси аъзода жойлашган?
Одам организмида, жумладан қонида 0,2 мг олтин мавжуд.

Донор қони инсонлар учун қай даражада мухим?

Бир литр донор қони 6 тагача инсонни хаётини сақлаб қолиши мумкин.

Дунёда қонни қаерга ва қанчага сотилади?
Бутун дунёда донор қони очиқ бозорларда сотилиб, йилига 4,5 миллиард долларга тенг савдо бўлади.

Донор қонига талаб қанча?
Ер шарида хар икки сонияда донор қонига мухтож бўладиган инсон пайдо бўлади.

Янги туғилган чақалок организмида қанча қон бор?
Чақалоқнинг организмида бир стакангача қон бўлади.

Чивин (искабтопар) ва одам қонига боғлиқ ғаройиб статистика
Инсон организмини тўлиқ қонсизлатиш учун 1,2 миллионтадан ортиқ чивин керак бўлади.

Инсон қонининг қиймати қанча?
Принтерга керак бўладиган бир литр қора ранг, бир литр қондан қиммат туради.

Чивин (искабтопар) лар қайси жинсдагиси инсон қонини хуш кўради?
Инсон қонини чивинларнинг асосан урғочилари сўради. Эркак чивинлар эса «вегетарианец» хисобланади.

Одам танасидаги қон томирларининг умумий узунлиги қанча?
Одам организмидаги жами қон томирларнинг йиғиндиси 160 мин км ни ташкил этади.

«Олтин қўлли инсон» ким у?
Австралиялик донор Джеймс Харрисон хаёти давомида 1000 мартадан ортиқ қон топшириб, 2 миллиондан ортиқ болаларнинг хаётини сақлаб қолган.

Хомиланинг юраги қачондан ура бошлайди?
Хомиланинг юраги онаси қорнида 4-5 хафталигидан ура бошлайди ва хаётини охиригача тўхтамайди.


© www.gepamed.uz