ҚОН ХАҚИДА ҚИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР

ҚОН ХАҚИДА ҚИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР

1. Карл Ландштейнер 1901 йили турли одамларнинг қонини бир-бирига аралаштирганда ивиб қолишини кузатиши натижасида қон гурухлари мавжудлигини аниқлаган ва кейинча уларни A, B и 0 қилиб синфлаган. Шу системага асосан 4 хил қон гурухи фарқланади: 0 (I), А (II), В (III) и АВ (IV).

2 Қон гурухи фақат одамлар учунгина хос эмас. У бошқа жонзотларда хам мавжуд, масалан итларда 10 тадан ортиқ қон гурухи мавжуд.

3. Айрим қон гурухлари ноёб хисобланади ва маълум бир этник гурухлардагина учрайди. 1-қон гурухи кенг тарқалган бўлиб, 45% ахолини ташкил этади. 2-қон гурухи европаликлар ичида кўп учраб, 35 ни ташкил этади. 3-қон гурухи – 13%, 4-қон гурухи – 7 % ахолида учрайди.

4. Тўртинчи  қон гурухи энг ёш хисобланиб, индоевропаликлар ва монголоидларнинг чатишувидан шаклланган.

5. Одам юраги бир суткада 10 минг литр қонни хайдаб чикаради, бунга сарфланган энергия 10 тонна юкни 3 қаватга олиб чиқишга етади. Юракнинг бир қискаришида аортага 130 миллиграмм қон хайдаб чиқарилади.

6. Тинч холатда организмдаги қон қуйидагича таксимланади: 25%-буйрак ва мускулларда тўпланади, 15%-ичак деворларининг қон томир системасида, 13% - ички аъзолар ва ўпка қон томирларида, 10%- жигарда, 8%- боз мияда, 4% фоизи юракнинг тож томирларида тўпланади.  

7. Суяк кўмигининг катта ёшдаги одамларда ўртача 2600 грамни ташкил этади. Одам организмида 70 йиллик хаёти давомида суяк кўмиги ва талоқ томонидан ўртача 1 тонна лейкоцит ва 650 кг эритроцит ишлаб чиқарилади.

8. Эски қон хужайралари тинмай ўлиб, уларнинг ўрнига янгилари пайдо бўлади. Хар соатда одам организмида 5 миллиард лейкоцит, 2 миллиард тромбоцит ва 1 миллиард эритроцит халок бўлади. Хар суткада ўртача 25 грамм қон алмашиниб туради.

9. Одам танасида қон ўзига хос тезлик билан харакат қилади. Артерияларда унинг тезлиги 1,8 км/соат, яъни кўчада сайр қилаётган пиёданинг тезлиги билан бир хил, веналарда эса 1,5 км/соатни ни ташкил этади. Бир дақиқада мия қон томирларидан 750 мл қон оқиб ўтади.

10. Тинч холатда одамнинг юрак уришлари сони (пульси) 60-90 тани орасида бўлади. Аёлларда эркакларга нисбатан юрак уриш сони 6-8 тага кўп уради. Оғир жисмоний мехнат пульсни 200 тагача кўтариши мумкин.
Солиштирадиган бўлсак: сичқонларнинг пульси 500 тани, қуёнларда – 200 тани, бақаларда 30 та, филларда 30 тани ташкил этади.



© https://t.me/gepamed_ultra