ТИШЛАРГА САЛБИЙ ТАЪСИР ЭТУВЧИ 16 ТА ОДАТ.

ТИШЛАРГА САЛБИЙ ТАЪСИР ЭТУВЧИ 16 ТА ОДАТ.

Тишлар соғлом бўлиши учун уларни кунига икки марта тиш чўткаси билан тозалаш керак, стоматологга йилига икки марта қатнаш керак ва энг асосийси қуйидаги одатларни тарк этиш керак:

1. Химоя воситаларисиз спорт билан шуғулланиш


Хар қандай контактли спорт турига (хоккей, бокс, кураш, футбол, баскетбол, регби, сув полоси, скейтбординг) қатновчи инсонлар тишларнинг махсус химоя воситасисиз шуғулланмаслиги керак. Америка стоматология ассоциацияси маълумотларига қараганда химоя воситалари (шлем ва капа) йилига 200 000 та тишни химоя қилар экан. Химоя воситалари нафақат тишлар, балки тил, ёноқлар ва лунжни хам химоя қилади.
 
2. Тилга пирсинг қилиш


Бизда оммалашмаган бўлсада, стоматологлар тилни пирсинг қилганларни ёқтиришмайди. Бунинг сабаблари:
•    Пирсинг тишни зарарлаб уни ёриши мумкин.
•    Пирсинг милкка босим бериб, унинг юпқалашувигава сезгир бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.
•    Оғиз бўшлиғида миллионлаб бактериялар мавжуд. Пирсинг носоғлом мухит хосил қилиб, уларнинг кўпайишига сабаб бўлади.
•    Пирсинг жойи (тешиги) яллиғланиши, шиши ва нафас олишга халақит бериши мумкин.
•    Айрим пирсинг металлари аллергия бериши мумкин.
•    Пирсинг хисобига тилдаги нервлар зарарланиши мумкин.

3. Желели конфеталар ейиш


Шакарнинг кариес чақиришини хамма билади. Аммо улардан хам хавфлироқлари мавжуд. Улар желе, карамель, мармелад ва шакар қўшилган қуритилган мевалар хисобланади. Айнан улар тишларнинг орасига кириб қолиши ва сўлак таъсирида парчаланмай қолиши оқибатида тишларнинг зарарланиши кузатилади.

4. Йўтални обаки дорилар (леденец) билан даволаш.
Тўғри обаки дорилар томоқдаги оғриқ ва йўтални олдини олади. Аммо кўп миқдорда шакар тутгани боис уларни доимий шимиш бактерияларга қулай мухит яратади ва тишларни зарарлайди.

5. Тишларни ғижирлатиш
Кечаси тишларни ғижирлатиш бруксизм деб аталади. Кечаси уйқу пайтида тишларни ғижирлатиш тишлар эмалини юпқалашуви ва ёрилишига сабаб бўлади. Бруксизм сабабини аниқлаб (стресс, гижжалар, ирсий омиллар) даволаниш учун дантист ёки психологга учраш керак.

6. Газли ичимликлар ичиш


Газли ичимликлар таркибидаги шакар ва кислоталар тиш эмалини зарарлаши ва тишлар сезгирлигини ошишига олиб келади. Шу сабабби газли ичимликларни ёки махсус найчалар орқали ичиш ёки тишларни ювгандан кейин 30 дакиқа оралиғида ичмаслик тавсия этилади.

7. Шишали ичимликлар қопқоғини тиш билан очиш


Тишлар овқат ва кулгу учун яратилган. Улардан пичоқ, очғичлар ёки қайчи ўрнида фойдаланиш тиш эмалини емирилиши ва ёрилиши натижасида кариесга сабаб бўлади.

8. Мевали шарбатлар ичиш
Улар газировкаларда фойдалироқ аммо уларда хам шакар миқдори етиб  ортади. Шу сабабли мевали шарбатларни оғизда шакар қолмаслиги учун сув билан ичиш тавсия этилади.

9. Картофелли чипслар ейиш

Юпқа чипслар ейилганда, уларнинг майда бўлакчалари тиш ораларига кириб қолиши ва ёпишиши натижасида бактериал инфекция ривожланиши учун қулай мухит яратилади.  Шу сабабли енгил тамаддилардан кейин оғизни чайқаб олиш тавсия этилади.

10. Тез-тез тамадди қилиш


Тез-тез тамадди қилиш ва хар сафар тишларни чўтка ва тиш пастаси билан тозалаш хам ўз навбатида тишлар сезгирлигини оширади. Бундай пайтларда тишларни тозалаш мақсадида қаттиқ консистенцияли мева ва сабзавотлар (олма, сабзи, турп) ейиш мақсадга муувофиқ хисобланади.

11. Қалам ва ручкани ғажиш


Кўпинча одамлар хаяжонланганидан ёки диққатини жамлаш мақсадида қўлидаги қалам ёки ручкани охирини ғажишади. Бу тишлар ва милкларнинг зарарланишига олиб келади. Бу мақсадда шакарсиз сақич чайнаш тавсия этилади.

12. Кофени кўп ичиш
Кофени кўп истеъмол қилиш тишларни зарарлаши мумкин.  Кофеин таъсирида оғиз қуриши хисси пайдо бўлади. Сўлакнинг етишмовчилиги эса кариес ривожланишига сабаб бўлади. Кофени шакар билан ичганда эса бу жараён янада кучаяди.

13. Чекиш


Тамаки оғиз шиллиқ қаватини қуритиб, тишлардаги карашни кўпайтиради. Шунингдек, чекувчиларда пародонтит, лаблар ва оғиз бўшлиғи саратони кўп учрайди.

14. Қизил вино ичиш
Қизил вино таркибидаги 3 та компонент: хромоген, танин ва кислоталар мавжуд бўлиб, улар тиш эмали рангини хам бутунлигини хам бузади. Тишларни бўялмаслиги учун газак сифатида оқсилли таомлар (масалан пишлоқ) ейиш, вино ичгач оғизни тоза сув билан чайқаш ёки сақич чайнаш тавсия этилади.

15. Оқ вино ичиш
Винода кучли бўёқлар мавжуд эмас, аммо улар газак (закуска)да бор. Вино таркибидаги танин ва кислоталар тишларни сезувчан қилиб қуяди. Шу сабабли кислотали махсулотлар истеъмол қилгандан (шу билан бирга вино ичгандан) сўнг 30 дақиқагача тишларни тозаламаслик керак. Акс холда тишлар эмали бузилади.
 
16. Ортиқча овқат ейиш
Ортиқча овқат: ширинликлар, фастфуд ва бошқаларни ейиш кариес ривожланишига сабаб бўлади. Бу шунингдек, булемияга ва қусиш рефлексини чақирилишига сабаб бўлади. Ошқозон мухити кислотали бўлгани сабабли рефлюкс ва тез-тез қусиш холатлари тишлар ва улар атрофидаги тўқималарни зарарланиши (кариес, пародонтит) га олиб келади.   

© www.gepamed.uz