ТИШ ОҒРИГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК.

ТИШ ОҒРИГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК.

Тиш оғриса қилиниши керак бўлган энг яхши йўл, зудлик билан стоматологга мурожаат қилиш, оғриқ сабабини аниқлаш ва адекват давони олиш керак. Аммо унгача етиб бориш керак, тиш оғриқлари асосан кечга яқин қўзийди. Эртанги кунга режалаштирган дантист кўригигача оғриқ қолдирувчи тез ёрдам усулларини билиш бунда мухим роль ўйнайди.

Бунинг учун дастлабки тайёргарлик талаб этилади. Имкон қадар тишларни тозалаш ва тоза сув билан чайиш оғриқсизлантириш усуллари эффективлигини оширади.   

Тиш оғриганда зудлик билан қилиш керак бўлган нарсалар

1. Оғзингизни тузли сувда чайқанг.
Ярим чой қошиқдаги тузни бир стакан илиқ сувда эритиб, сув тугагунча оғзингизни чайинг. Шўр сув табиий дезинфекцион восита хисобланиб, яллиғланиш хисобига пайдо бўлган оғриқларни тезлик билан қолдиради ва шамоллашни хам тўхтатади. Интенсив оғизни чайиш тиш ва милклар орасида кириб қолиб, оғриққа сабаб бўлган овқат зарраларидан хам қутулишга ёрдам беради.   

2. …ёки водород пероксид эритмасида чайқанг
Тузли эритма сингари водород пероксид хам зарарсизлантирувчи, оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши хусусиятга эга. Ундан ташқари пероксид эритмаси тиш карашларини хам юмшатиб, уларни ажралишини осонлаштиради. Бунинг учун 3 фоизли водород пероксидни 1:1 нисбатида сувда эритилади.

3. Ёноғингизга муздек компресс қўйинг.
Оғриқ механизми қуйидагича: харорат қанча юқори бўлса, оғриқ шунчалик кучли – қон харакати шунча тезлашган, қон томирлар кенгайган ва натижада яллиғланиш ўчоғига босим юқори бўлади. Агарда оғриқ сохасига муздек компресс қўйилса – совук шиш ва яллиғланишни олдини олади. Агар совуқ тишларга таъсир этмаса муз бўлагини оғзингизга солиб, шимиш мумкин. Ёдингизда тутинг иссиқ компресслар қўйиш, ахволни ёмонлаштиради, оғриқни баттар кучайтиради. Иссиқ компресслар агар оғриқ уч шохли нервнинг яллиғланиши хисобига пайдо бўлган бўлсагина ёрдам беради.


4. Саримсоқ пиёзни чайнанг.
Бу махсус зиравор тиббиётда неча асрлардан буён фойдаланилади. Текширишлар кўрсатишича саримсоқ – бактерияларни ўлдиради, яллиғланишни йўқотади ва оғриқни камайтиради. Бунинг учун саримсоқ бўлакчасини чайнаш кифоя. Ундан ташқари саримсоқни майдалаб бўтқа холига келтирилади ва тиш ёки милк устига қўйилади.

5. Қалампирмунчоқ мойидан компресс қилинг.
Қалампирмунчоқ мойи табиий антисептик – эвгенол воситасини тутиб, у микробларни ўлдириш ва анестетик хусусиятга эга. Бунинг учун бир неча томчи қалампирмунчоқ мойини пахтали тампонга томизиб, оғриётган тиш ёки милк устига қўйиб, 10-15 дақиқа ушлаб туриш керак. Бошқа усули бир неча томчи қалампирмунчоқ мойини илиқ сувга томизиб, яхшилаб оғиз чайилади.

6. Ётманг.
Тананинг горизонтал холати қон томирларни кенгайиши ва қон айланишини тезлаши хисобига оғриқни кучайтиради. Шу сабабли бошингизни юрак даражасидан юқорироқ тутинг, ётгингиз келса, болишга суяниб ўтиринг.

7. Оғриқ қолдирувчи дорилар ичинг.
Бу ишда ва сафарда қўллаш бўлган энг самарали усул хисобланиб, таркибида ибупрофен тутувчи препаратлар эффектив хисобланади. Бобомиздан қолган усуллар – аналгин таблеткасини туйиб, оғриётган тишга қўйишни тавсия этмаймиз. Тўғри аналгин таркибидаги – метамизол натрий моддаси оғриқни қолдириб, яллиғланишни йўқотади. Аммо оғриқ тиш эмалини зарарланиши ёки енгил кариес натижасида юзага келган бўлса, кислотали мухитга эга бўлган метамизол – вазиятни янада оғирлаштиради.

Хулоса.
Ёдингизда тутинг, хар қандай холатда врачга учраш керак. Айтиб ўтилган усуллар оғриқни йўқотади, аммо оғриқ сабабини даволамайди. Шу сабабли оғриқ бир суткадан ортиқ давом этса, шиш пайдо бўлса, иситма қўшилса – дархол стоматологга учрашни тавсия этамиз.


© Www.gepamed.uz