ЖИГАР ТЎҚИМАСИНИ ЯХШИЛОВЧИ ЭНГ КУЧЛИ ГЕПАТОПРОТЕКТОР ҚАЙСИ -2 ?

ЖИГАР ТЎҚИМАСИНИ ЯХШИЛОВЧИ ЭНГ КУЧЛИ ГЕПАТОПРОТЕКТОР ҚАЙСИ -2 ?

ОВЕСОЛ



Россиянинг «Эвалар» компаниясининг ўсимлик табиатли фаол озуқа қўшимчаси бўлиб, дезинтоксикацион, яллиғланишга қарши, репататив (тикловчи), спазмолитик ва ўт хайдовчи хусусиятга эга. Овесол таркибига сули, куркума, бўзноч экстракти ва қалампирмунчоқ киради.
Афзалликлари
•    Барча ингридиентлари табиий, шунинг учун компонентларини индивидуал кўтара олмасликдан бошқа қарши кўрсатмалари йўқ.
•    Хомиладорлар ва лактация даврида қўллаш мумкин.
•    Томчиси таркиби 40% ли сувли-спиртли тиндирма мавжуд, шу сабабли ёш болаларда қўллаш чегараланган.
Камчиликлари
•    Овесол хомиладорликка қарши препаратларни таъсирини камайтиргани учун бошқа контрацептивлар қўллаш тавсия этилади.
•    Жигар патологияси кучайган пайтда репаратив хусусияти етарли эмас.

ФОСФОГЛИВ



Фосфоглив фаол комбинацияланган гепатопротектор бўлиб, вирусга қарши ва иммуномодулятор таъсири бор. Препарат таркибига фосфолипидлар ва натрий глицирризинат киради. Фосфолипидлар жигар хужайраларини мембрана ва структурасини тиклаб, функционал холатини яхшиласа, глициррат - вируслар кўпайишини олдини олиб, интерферонларни ажралиши ва табиий лимфоцитларни кўпайишини таъминлайди.  
Афзалликлари
•    Уникал таркиби бу препаратни вирусли гепатитлар, гепатоз ва жигарнинг бошқа патологиялари (токсик, алкоголли, доривор гепатитлар) да қўллаш имконини беради.
•    Нейродермит, псориаз ва экземада қўшимча даво сифатида қўлланади.
•    Пациентлар томонидан осон ўзлаштирилади ва қарши кўрсатмалари йўқ.
Камчиликлари
•    Қон босими ортадиган пациентлар учун мумкин эмас.
•    Болалар, хомиладорлар ва эмизикли аёлларга мумкин эмас.
•    Организмда суюқликни ушлаб қолади.
•    Портал гипертензияси мавжуд пациентларга эхтиёткорлик билан берилади.
•    Аллергик тери тошмалари тошиши мумкин.


УРСОФАЛЬК



Урсофальк – фаол ўт хайдовчи таъсирли дори воситаси бўлиб, ўтнинг қўйилишини камайтиради, ўт пуфагидаги холестеринли тошларни эритади, ўртача гепатопротектор хусусияти бор. Таъсир этувчи ингридиенти урсодезоксихол кислота хисобланади. Даволовчи врачнинг қатъий назорати остида қабул қилинади.
Афзалликлари
•    Ўт хайдовчи, спазмолитик, гиполипидемик, иммуномодулятор таъсири бор.
•    Ўт пуфагидаги холестеринли тошларни эритади.
•    Иммунитетни кучайтиради, зарарланган гепатоцитни тиклайди.
•    Бирламчи билиар цирроз, хроник гепатит, ёғли гепатоз, муковисцедоз ва ўт йўллари дискинезиясияда қўлланади.
Камчиликлари
•    Хомиладор ва эмизикли аёлларга мумкин эмас.
•    Ножўя таъсирлари: диарея, қориндаги оғриқлар, крапивница, ўт тошлари кальцинацияси.
•    Ўт пуфагининг ўткир яллиғланишида, буйрак шамоллаши, ўт пуфаги эмпиемаси, ичаклар яллиғланишида қўллаш мумкин эмас.


© www.gepamed.uz