ГЕПАТОПРОТЕКТОРЛАР НИМА?

ГЕПАТОПРОТЕКТОРЛАР НИМА?

Гепатопротекторлар – би жигар тўқимаси ва фаолиятига фойдали таъсир этувчи дори препараари гурухи хисобланиб, лотинча hepar – жигар ва  protecto – химоя қилмоқ сўзидан олинган. Гепатопротекторларнинг препарат холида 700 дан ортиқ турлари мавжуд бўлиб, таъсир этувчи моддасига кўра 16 гурухга бўлинади. Бундай хилма-хилликка қарамасдан айрим мутахассисларнинг фикрича кўплаб гепатопротекторларнинг эффектив таъсири клиник текширишлар билан тасдиқланмаган.

Гепатопротекторларнинг синфланиши

Келиб чиқишига кўра:
•    табиий воситалар
•    синтетик препаратлар

Химик таркибига кўра:
•    фосфолипидлар
•    аминокислоталар
•    витаминлар ва антиоксидантлар

Таъсир механизмига кўра:
•    ўт хайдовчи ва ўтни қўйилтирувчи препаратлар
•    антиоксидантлар
•    бошқалар

Табиий препаратлар.
Улар жигарнинг оқсилсинтетик функциясини нормаллаштиради, жигар хужайраларини тикланишини стимуллайди, ўт хайдовчи таъсир этади, жигарни токсик воситалар (алкогол, дори препаратлар) дан химоялайди, хазм қилиш жараёнини яхшилайди. Бу турга кирувчи асосий препаратлар: ЛИВ-52, бонджигар, аллохол ва расторопша асосидаги препаратлар (карсил, силимир, гепабене, легалон) киради.

Синтетик препаратлар.
Уларнинг таъсир механизми мураккаб ва хилма-хил бўлиб, токсик кислоталар таъсирини камайтиради, ўт қуйилишини камайтиради, липидларни ва ўт тошларини эритади. Уларга ацетилцистеин, урсодезоксихол кислота (урсосан) киради.

Фосфолипидлар.
Айрим фосфолипидлар гепатоцитлар органеллалари ва мембраналари структурасини нормаллаштиради, ёғли дистрофия даражасини ва гепатоцитлар некрозини камайтиради, жигарнинг функциялари биохимик кўрсаткичларини яхшилайди. Бу гурухга эссенциал, ливенциал, эссливер ва фосфоглив киради.

Аминокислоталар.
Аминокислоталар тутувчи асосий препаратлар метионин, адеметионин ва орнитин киради.

Витаминлар.
Гепатопротекторлар сифатида витаминларнинг В гурухи ва Е –витамини дан фойдаланилади.

Липотроп препаратлар
Липотроп препаратлар оранизмдаги липидлар ва холестерин миқдорини нормаллаштириб, ёғларни жигардан мобилизацияси ва оксидланишини кучайтириш орқали жигарнинг ёғли инфильтрацияси даражасини камайтиради.


Янги авлод гепатопротекторлари рўйхати:
Ўсимлик табиатли: Салибилин, Силегон, Силимарин, Тыквеол, Легалон, Карсил форте, Хофитол.  
Хайвонлар табиатли: Эрбисол, Прогепар, Гепатосапн, Сирепар.
Эссенциал фосфолипидлари: Эссенициале Н (форте), Дипоил ППЛ 400, Эссливер, Диволайв форте.
Аминокислоталар: Эксхол, Холудексан, Урсосан, Урсолив, Адеметионин.
БАД лар ва гомеопатик гепатопротекторлар: Хепель, Галстена, Овесол, Милона, Лив 52.


Болалар учун қўлланилиши мумкин бўлган гепатопротекторлар:
•    Янги туғилган чақалоқларга:  «Хепель» и «Галстена».
•    Уч ёшгача болаларга – «Эссенциале».
•    4 ёшдан бошлаб - «Антраль».
•    5 ёшдан бошлаб - «Урсосан», «Карсил», «Гепабене».
•    12 ёшдан кейин - «Холензим».
•    18 ёшдан кейин - «Гептрал».


© https://t.me/gepamed_ultra