ЖИГАР ТЎҚИМАСИНИ ЯХШИЛОВЧИ ЭНГ КУЧЛИ ГЕПАТОПРОТЕКТОР ҚАЙСИ?

ЖИГАР ТЎҚИМАСИНИ ЯХШИЛОВЧИ ЭНГ КУЧЛИ ГЕПАТОПРОТЕКТОР ҚАЙСИ?

Гепатопротекторлар – бу жигар хужайраларига стимулловчи таъсир ўтказиб, қуйидаги вазифаларни бажаради:
•    жигарнинг структураси (тўқимаси) ни тиклайди;
•    жигарнинг асосий функцияларини нормаллаштиради;
•    гепатоцитларни токсик моддалар, дори воситалари ва бошқа химик моддалар таъсиридан химоя қилади;
•    жигарга сифатсиз ва носоғлом озиқ-овқат махсулотлари (ёғли овқат, алкогол) таъсирини камайтиради.

Гепатопротекторлар қуйидаги касалликларда қўлланилади:
•    гепатитнинг барча турларида (дорили, токсик, инфекцион);
•    жигар фибрози барча стадиялари ва цирроз;
•    ёғли жигар дистрофияси (гепатоз);
•    ўт димланиши билан кечувчи патологик холатлар (холецистит, холангит, ўт йўллари дискинезияси;
•    иштахани турғун бузилиши ва холсизланишда;
•    жигарга токсик таъсир этувчи омиллар мавжудлиги профилактика мақсадларида: алкогол, химик, доривор ва радиацион факторлар бўлса.

Гепатопротекторларни қуйидаги турлари фарқланади:
Лив 52, Гептрал, Карсил, Эссенциале, Овесол, Фосфоглив, Урсофальк, Хофитол, Гепабене, Галстена, Резалют Про, Фан детокс ва бошқалар. Уларнинг қайси бири энг кучли, қайси бири организм учун зарарсиз, қайси бири гепатологлар томонидан кўп тавсия этилади, қайси бири хамёнбоп каби саволларга жавоб бериш мушкул. Қуйида уларнинг айримлари хақида тўхталиб ўтамиз, хулоса чиқариш Сизга қолади.

ЛИВ 52
Асосий даволовчи таъсири: зарарланган жигар хужайраларидаги регенерация жараёнини тезлатади, оқсиллар синтезини яхшилайди, жигар фаолиятини яхшилайди, яллиғланишга карши, ўт хайдовчи ва қон кўпайтирувчи хусусияти бор.
Устунликлари:
    тўлиқ ўсимлик препарати, болаларда хам (5 ёшдан катта) қўлласа бўлади;
    диққат эътиборни камайтирмайди (машина хайдаса хам бўлади);
    гепатотоксик дори воситалари (силга қарши, антибиотик, яллиғланишга қарши) дорилар таъсирини камайтиради.
Камчиликлари:
    аллергик тошмалар ёки диспепсик белгилар чақириши мумкин;
    хомиладор ва эмизувчи аёллар учун мумкин эмас;
    ошқозон-ичак трактида мавжуд бўлган хроник касалликларни қўзиган даврида мумкин эмас;
    5 ёшгача болаларга мумкин эмас.
 

ГЕПТРАЛ
Таъсир эффекти: гепатопротектор, антидепрессив, детоксикацион, антиоксидант, антифиброз ва нерв тўқималарини химоя қилувчи (нейропротектор) хусусиятлари бор.
Устунликлари:
    Жигар тўқимасида фаол яллиғланиш жараёни кечган пайтида энг кучли препарат хисобланади;
    Депрессия, энцефалопатия билан кечувчи жигар касалликларида энг эффектив;
    Суяклар ва бўғимдаги дегенератив жараёнлари мавжуд беморларга комплекс давога киритилади;
    Алкоголизм ва хаёт учун хавфли захарланиш холатларида хам энг эффектив;
    Жигар фибрози, цирроз ва хужайра ичи холестази (ўт димланиши) билан кечувчи касалликларда кенг қўлланилади;
Камчиликлари:
    Болалар ва 18 ёшгача ўсмирларда қўллаш мумкин эмас;
    Бир қатор ички аъзо ва тизимларга кўрсатувчи ножўя таъсирлари мавжуд;
    Бош айланиши, бош оғриши (мигрень), парестезия, уйқу ва онгни бузилиши кузатилади (машина хайдаш мумкин эмас);
    Аллергик реакциялар чақиради, шу жумладан инъекция сохасида патологик реакция чақиради;
    Юрак санчиғи, ритмини бузилиши ва вена қон томирларда яллиғланиш (флебит) келтириб чиқариши мумкин.
    Диспепсик шикоятлар: кўнгил айниши, ошқозон сохасидаги спастик оғриқлар, ич ўтиши ва ичаклардан қон кетиши мумкин;
    Уйқудан олдин бериш мумкин эмас (қўзғатувчи эффекти бор);
    Хаётий кўрсатма бўлса хомиладорликни 1-триместрида қўллаш мумкин.


КАРСИЛ

Карсил препарати таркибида расторопша меваси экстрактини тутиб, жигар фаолиятини тикловчи ва профилактик таъсир ўтказади.
Устунликлари:
    Озиш ва моддалар алмашинувини пасайиши билан кечувчи жигар касалликларида буюрилади;
    Гепатотоксик омилларни таъсирини камайтириш учун профилактика мақсадида қўлланилади.
    12 ёшдан ката болалар ва ўсмирларга бериш мумкин;
    Ножўя таъсирлари кам ва енгил кечади;
Камчиликлари:
    Хомиладор ва эмизикли аёлларга мумкин эмас;
    Ножўя таъсирлари: диарея, кўнгил айниши, тери қичишиши, вестибуляр бузилишлар, соч тўкилиши;
    Бир вақтда қабул қилинганда орал контрацептив препаратлар таъсирини камайтиради.
    Аёллардаги гормонал бузилишлар (эндометриоз, миома, кистома), эркаклардаги патологиялар (аденома, простата раки) да эхтиёткорлик билан тавсия этилади;
    Целиакия (ирсий оқсил ўзлаштира олмайдиган касаллик) да буюрилмайди.



ЭССЕНЦИАЛ ФОРТЕ
Бу препарат таркибидаги эссенциал фосфолипидлари жигар тўқимаси структурасига кириб бориб, жигар хужайраларини тикловчи, ёғлар ва оқсиллар метаболизмини нормаллаштирувчи, гепатоцитларни қўшувчи тўқима билан алмашинувини камайтирувчи (антифибротик) таъсири бор.
Устунликлари:
    Таркибида фақат табиий воситалар бор;
    Жигар хужайраларининг массив ўлиши билан кечувчи касалликлар (аутоиммун ва токсик гепатит, В ва С вирусли гепатит атакалари) да қўлланувчи препарат №1 хисобланади:
    Жигардан ташқарида бир қатор моддалар алмашинувини яхшилайди;
    12 ёш ва катталарга тавсия этилади. Ундан кичик ёшда фақат хаётий кўрсатма бўйича буюрилади;
    Хомиладорлик токсикози ва эмизикли аёлларда тавсия этиш мумкин;
    Псориаз ва радиацион касалликларда тавсия этилади;
    Холестерин миқдорини камайтириб, атеросклероз, миокард инфаркти ва инсульт хавфини олдини олади;
    Ўт тошлари хосил бўлиши олдини олади;
    Хазм тизимидаги ферментлар ажралишини нормаллаштиради.
Камчиликлари
    Таркибидаги актив модда фосфатидилхолинга аллергик реакция бўлганда қўлланилмайди;
    Енгил аллергик реакциялар: диарея, қориндаги оғриқлар.



РЕЗАЛЮТ ПРО
Резалют Про – эффектив комплекс гепатопротектор хисобланиб, таркибида сўя экстракти фосфолипидлари, липой кислотаси ва альфа-токоферол тутади. Жигар хужайралари мембранасини стабиллайди, хужайралар регенерациясини кучайтиради, жигар тўқимасида коллаген синтезини тўхтатади, холестерин миқдорини камайтириб, липидлар алмашинувини яхшилайди.
Устунликлари:
    Препарат пациентлар томонидан осон ўзлаштирилади;
    Гиперлипидэмия билан кечувчи жараёнлар (атеросклероз) да эффектив;
    Псориаз, нейродермит, экзема, радиацион синдромда комплекс даво таркибига киритилади.
Камчиликлари:
    Хомиладорлик ва лактация даврида эхтиёткорлик билан қўллаш лозим;
    12 ёшгача болаларга буюрилмайди;
    Енгил ножўя таъсирлари: диарея, петехиал тошмалар, бачадондан қон кетиш хавфи бор;
    Кумаринли антикоагулянтлар билан бир вақтда ва антифосфолипид синдромда буюрилмайди;
    Препарат ингридиентларига, арахис ва сўяга индивидуал реакциялар бўлганда буюрилмайди.



                                                                    Давоми бор
© www.gepamed.uz