НИМАГА ҚОН ТАХЛИЛИ УЧУН ҚОН БАЪЗАН БАРМОҚДАН, БАЪЗАН ВЕНАДАН ОЛИНАДИ?

НИМАГА ҚОН ТАХЛИЛИ УЧУН ҚОН БАЪЗАН БАРМОҚДАН, БАЪЗАН ВЕНАДАН ОЛИНАДИ?

Бармоқдан (капилляр қон) ва билак венасидан (веноз қон) қон олиш жараёни ўз хусусиятларига эга ва текширув мақсадларига қараб турли тиббий вазиятларда қўлланилади.

Бармоқдан қон олиш одатда тезкор тест тахлиллари учун фойдаланилиб, жумладан қандли диабетни назорат қилиш учун, қоннинг хужайра таркибини (шаклли элементларини) санаш учун ва яллиғланиш мавжудлигини ташхислаш учун  қўлланилади. Бу кўрсаткичлар қон ўзанинг барча қисмларида стабил бир хил бўлиб, энг асосийси уларни аниқлаш учун жуда оз миқдорда қон талаб қилинади.

Номсиз бармоқ скарификатор (ёки шприц игнаси) ёрдамида тешилади, чиқаётган кон томчиси эса тест полоскаларига ёки махсус контейнерларга йиғилиб, кейинги текширувлар учун сақланади. Бу усул оддий, тез ва бемор учун (айниқса ёш болалар учун) оз миқдорда дискомфорт туғдиради.
 
Вена орқали илинган қон асосан кенг спектрли тахлилларга мўлжалланган бўлади. Қоннинг умумий ва биохимик тахлили, гормонлар ва холестерин миқдорини, специфик оқсиллар ва инсон саломатлигини бошқа маркерларини  текшириш учун кўп миқдорда қон талаб этилади, ва буни бармоқдан «сиқиб чиқариш» мураккаб хисобланади.

Вена қон томирларидан қон олиш учун шприц ёки вакуумли пробиркалар, хамшира ёки врачнинг махсус кўникмалари бўлиши талаб этилади.  

Шундай қилиб, қон олишни усулини танлаш учун тиббий текширув мақсади, талаб этиладиган қон хажми, тахлил тури ва муолажа ўтказилаётган вазият хисобга олинади.   

www.gepamed.uz