НИМА САБАБДАН ИСИТМАЛАЁТГАН ОДАМ ҚАЛТИРАЙДИ?

НИМА САБАБДАН ИСИТМАЛАЁТГАН ОДАМ ҚАЛТИРАЙДИ?

Инсон организми топишмоқ ва феноменларга тўла хисобланади. Шундай сирли ходисаларнинг бири жунжикиш саналанади. Одатда инсон совуқ қотганда жунжикади ва қалтирайди. Аммо нимагадир шу каби эффектни биз тана хароратини кўтарилганда хам кузатамиз. Одатда эса инсон харорат ортганда совуқ қотиши ўрнига қизиши керак.          
Бу феноменни тушуниш учун келинг эсга оламиз – организмдаги хар қандай яллиғланиш жараёни тана хароратини ортиши (иситма) билан кечади. Бизнинг иммун тизим шунга мослашган: патоген микроб ва вирусларга қарши кураш учун тана хароратини оширади. Иситмани кўтарилишини асосий йўлларидан бири бу одам организмини энг катта юзали аъзоси – тери қопламаси орқали иссиқлик ажратишни қисқариши хисобланади.    
 
Иситманинг асосий сабаби - вирус ёки бактерияларни организмга тушгандлан кейин зарарли моддалар (токсинлар) ажратишни бошлайди. Бунга жавобан оқ қон таначалари махсус модда – пирогенлар ажратади. Улар бош миянинг тана хароратига жавоб берадиган марказларини таъсирлайди.   

Иммун тизимни организмни тезроқ иситиш учун терига келадиган иссиқни тўхтатади, бунинг учун терининг қон томирларини торайтиради. Майда қон томирлар ва мускуллар спазми таъсирида қон оқими секинлаб, ўз навбатида терининг харорати пасаяди, «ғоз териси» га ўхшаб қолади. Хароратнинг бундай фарқланиши хисобига одам совуқ қотганга ўхшаб қалтирайди, ўраниб олгиси, иссиқ нарса қабул қилгиси келади, яланғоч қолганидек жунжикади.

Жунжикиш шу учта белги билан кечади: инсон иссиқ хонада хам совуқ қотади, мускуллари титрайди ва териси буришиб «ғоз териси» кўринишини олади.  

Бу эффект (жунжикиш) одатда тана харорати энди кўтарилаётган пайтидагина кузатилади. Иситма стабил баланд бўлиб олса ва бир қанча вақт давомида сақланиб турса, айтиб ўтилган симптомлар кузатилмайди. Ундан ташқари инсон тана харорати яна жойига тушиб пасаяётган пайтида – инсон қизиганини хис қилади ва терлайди.

www.gepamed.uz