КАСАЛЛИКНИНГ БОШҚА БЕЛГИЛАРИСИЗ ТАНА ХАРОРАТИНИ ОРТИШИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

КАСАЛЛИКНИНГ БОШҚА БЕЛГИЛАРИСИЗ ТАНА ХАРОРАТИНИ ОРТИШИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

Қандай тана харорати нормал хисобланади?
Нормал тана харорати – бу албатта 36,6 °C эмас. Унинг 37 °C гача ортишида тана харорати ортган хисобланмайди.
Агар термометр 37,2 °C дан баландни кўрсатса – тана хароратини ортиши (иситма) хақида гапириш мумкин.
Кўпинча иситма инфекция натижасида чақирилади. Масалан вирусли инфекция – грипп, ёки бошқа кенг тарқалган ЎРВИ. Бу холатларда иситмадан ташқари одам ўзида респиратор касалликнинг бошқа белгиларини: томоқ оғриши, бурун битиши, бош оғришини кузатиш мумкин.

Шундай холатлар хам бўладики иситма бор, бошқа белгилар эса – кўнгил айниши, бурун оқиши, бўшашиш, таъсирланувчанлик йўқ. Бунинг сабаблари оддий холатдан то халокатли сабабларгача бўлиши мумкин.

Қайси холатда врачга мурожаат қилиш керак?
Симптомсиз тана хароратини ортишини қуйидаги холатларида зудлик билан врачга мурожаат қилиш керак:
•    3 ойгача бўлган чақалоқда иситма 38 °C дан баланд бўлганда;
•    3-6 ойлик болачаларда иситма 38,9 °C дан ортганда;
•    2 ёшгача болаларда 38,9 °C га етганда ва бир суткадан ортиқ кўтарилганда;
•    Иситма офтобдаги машинада узоқ қолдирилган болада кузатилганда;
•    Иситма болаларда 3 кундан узоқ сақланганда;
•    Иситма катталарда 39,4 °C дан ортганда.
Айтиб ўтилган холатлар организм умумий холатига таъсир этади ва хатто халокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бошқа симптомларсиз тана хароратини ортиши сабаби нима?
Қуйида тана хароратини ортишига олиб келадиган асосий сабаблар келтирилади.

1. Вирусли касалликлар
Кўплаб вирусли касалликлар ўзига хос симптомларга эга. Айрим пайтларда вирусли касалликлар яширин кечади: ёрқин ифодаланган йўтал, томоқ оғриғи ёки бурун битиши белгилари кузатилмайди. Шундай бўлсада организм инфекция билан фаол курашади – бу иситма билан намоён бўлади.

2. Бактериал инфекция
Вирусли касалликлар сингари бактериал инфекция хам доимо ўз клиникасига эга бўлмайди. Бу айниқса касалликнинг эрта босқичларида кузатилади. Масалан, сил касаллиги эрта даврларда енгил бўшашиш ва 37-37,5°C иситма билан кечади

3. Айрим препаратларни қабул қилиш
Тана хароратини бироз аммо турғун ортиши кандайдир дори воситасини 7-10 кун давомида қабул қилишни бошлагандан сўнг кузатилади. Бу холат «дори препаратли иситма» деб аталади. Бу каби дориларга айрим антибиотиклар (пенициллин ва цефалоспорин қаторидаги), хафақонлик ва талвасага қарши препаратлар киради.

4. Аутоиммун касалликлар
Тана хароратини енгил кўтарилиши ревматоид артритга хос. Бунда иситма бўғимлардаги энди бошланаётган яллиғланиш хисобига чиқади. Яна бир шу каби касалликка тарқоқ склероз (бош ва орқа мия ўтказгичларини миелин қобиғини зарарланиши) киради.

5. Эмлашнинг айрим турлари
Бўғма, қоқшол, кўкйўтал ва пневмококка қарши вакциналар иситма чиқариши мумкин.

6. Стресс
Эмоционал холат тана хароратига хам таъсир этади. Врачлар буни «психоген иситма» деб аташади. Кўпинча бу холат таъсирчан ёш аёлларда кузатилсада, жинси ва ёшига боғлиқ бўлмаган хар қандай инсонларда хам учрайди. Узоқ чўзилган хроник стрессда тана харорати 37-38 °C оралиғида бўлса, юқори эмоционал юкламаларда 40 °C гача сакраши мумкин.
   
7. Онкологик касалликлар
Саратоннинг айрим турларида, масалан, лимфома ва лейкемияда тана харорати турғун ва тушунарсиз ортиши мумкин.

8. Ноаниқ сабаблар
Айрим пайтларда чўзилган симптомсиз иситманинг келиб чиқишини аниқлаш имкони бўлмайди. Бундай пайтларда врач «номаълум сабабли иситма» ташхисини қўяди.

Тана харорати ортсаю бошқа симптомлар кузатилмаса нима қилмоқ керак?
Сизнинг вазифангиз – ўз холатингизни кузатиш, организмингизни ички бузилишлар билан курашишига ёрдам бериш хисобланади. Бунинг учун:
•    дам олинг;
•    кўпроқ суюқлик ичинг;
•    кун тартибига рио қилинг;
•    сайр қилинг тоза хаводан нафас олинг;
•    тинчланишга харакат қилинг, стрессга сабаб бўлувчи омиллардан сақланинг: масалан, янгиликлар кўрманг, тинчлантирувчи мусиқа тингланг.

Агар иситма енгил вирусли касаллик ёки хиссий кечинмалар таъсирида ривожланган бўлса, 3-4 кунда ўз-ўзидан ўтиб кетади. Аксинча иситма кучайган тақдирда ва бошқа шикоятлар хам қўшилса терапевтга мурожаат қилинг. Керакли савол жавоблар, қон ва сийдик тахлиллари натижасига қараб, организмингизда яллиғланиш бор йўқлиги аниқланади. Терапевт керакли муолажаларни белгилаб беради, ёки тор мутахассисларга жўнатади: пульмонолог, гастроэнтеролог, ревматолог, эндокринолог, онколог ва хаказо.


www.gepamed.uz