ОРГАНИЗМДА ЙОД ЕТИШМОВЧИЛИГИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ.

ОРГАНИЗМДА ЙОД ЕТИШМОВЧИЛИГИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ.

Организмда йод етишмовчилиги белгилари
Организмда йод камайса, қалқонсимон без томонидан гормонлар кам ажралиб чиқарилади ва бунга гипотиреоз дейилади. Гипотиреоз белгилари қуйидагилар:
•    Тез толиқиш;
•    Мускулларни бўшашиши;
•    Тана вазнини бирданига ортиши;
•    Ўқиш ва эслаб қолиш билан боғлиқ қийинчиликлар;
•    Ич қотиши (запор);
•    Юрак уриши сонини 60 тадан пастлиги (брадикардия);
•    Терининг қуруқшаши;
•    Сояларни тўкилиши;
•    Юзларни шишиши;
•    Сабабсиз совуқ қотиш;
•    Депрессия.

Гипотереозда қалқонсимон бези гормонларни етишмовчилиги тўлдириш ва кўпроқ ишлаб чиқариш учун катталашади. Бунга буқоқ деб аталади. Катталашган буқоқни бўйинда кўз билан кўриш ва қўл билан пайпаслаш мумкин. Буқоқ инсонда нафас олганда ва ютинганда қийинчилик туғдиради.

Йод танқислиги қандай аниқланади?
Йод камлигига гумон қилинганда беморга қалқонсимон без гормонларига қон тахлили топшириш тавсия этилади. Натижаларда ўзгариш аниқланса қўшимча текширувлар, масалан қалқонсимон безини ультратовушли текширилади. Натижалар билан бемор эндокринолог маслахатини олади.
 
Йод танқислиги қандай даволанади?
Эндокринологлар йод етишмовчилигини йод микроэлементини синтетик қўшимчалари билан даволайди. Бемор холати оғирлигига кўра хаётий мухим дори воситалари хам буюрилади.

Йод танқислигини қандай олдини олиш мумкин?

Бунинг учун йодни озуқа махсулотлари ёки махсус биологик фаол қўшимчалар орқали олиш кифоя. Буни врач белгилайди. Йод препаратларини хар эхтимолга қарши деб ва ортиқча ичиш хам ўз ўрнида организм учун зарарли хисобланади.

Жахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти кўрсатмаларига кўра бир суткада қабул қилиниши лозим бўлган йод миқдори қуйидагича:
•    Болаларга туғилганидан то 6 ёшгача: 90 мкг/сут
•    Болаларга 6 ёшдан 12 ёшгача: 120 мкг/сут
•    13 ёшдан катта инсонларга: 150 мкг/сут
•    Хомиладор ва эмизикли аёллар учун: 200-250 мкг/сут

Бу кўрсатмаларга амал қилинадиган бўлса, кунлик нормани қоплаш учун овқат махсулотлари таркибида суткасига бир чой қошиқда туз истеъмол қилиш кифоя. Аммо бундай тузни қабул қилишни ўз нозик томонлари бор: уларни қоронғу жойда ва 4 ойдан узоқ бўлмаган муддатда сақлаш керак. Ундан ташқари овқатга қўшиладиган йодланган тузда фойдасини олиш учун, уни овқатга термик ишлов бериш сўнгида қўшилиши керак. Аксинча холатларда йодланган туз ўз фойдали хусусиятларини йўқотади.    

www.gepamed.uz