ЙОД ОРГАНИЗМГА НИМА УЧУН КЕРАК?

ЙОД ОРГАНИЗМГА НИМА УЧУН КЕРАК?

Йод моддаси қалқонсимон без учун трийодтиронин (Т3) ва тироксин (Т4) гормонларини ишлаб чиқариш учун керак. Бу гормонлар моддалар алмашинувида иштирок этиб, деярли бутун организмни ишини назорат қилади. Хомиладорлик пайтида эса бу гормонлар хомиланинг бош мияси, асаблари, ва суякларини шаклланишига ёрдам беради. Шундай экан йод – хаёт учун мухим микроэлемент хисобланади ва унинг етишмовчилиги жиддий асоратларга олиб келади.
    
Йодтанқислиги қандай ривожланади?
Инсон танаси мустақил йод ишлаб чиқармайди ва йодни фақат озуқа махсулотлари орқали олади. Бу минерал денгиз сувида кўп бўлади, шунинг учун денгиз ўтлари, денгиз балиғи ва денгиз махсулотлари йодга бой хисобланади. Қирғоққа яқин худудларнинг тупроғида кўп бўлгани учун йод, сут махсулотлари ва тухумда хам учрайди.       
Денгиздан узоқ худудларда йод етишмайди. Негаки уй хайвонлари уларни тупроқдан кам олади, келтирилган денгиз махсулотлари эса махаллий махсулотлардан анча қимматга тушади.

Озуқа махсулотларида йод етишмагани сабабли айрим давлатларда туз, нон ва бошқа махсулотларни йодлаш йўлга қўйилган. Шунингдек, йодни поливитаминлар таркибига хам қўшишмоқда. Бу йод танқислигини қисман бўлсада камайтиради.
 
Йод танқислиги асосан кимда учрайди?
Йод танқислиги хаммада учраши мумкин, аммо бу холат билан қуйидаги гурухлар кўп тўқнашади:
•    Хомиладорлар;
•    Эмизикли аёллар;
•    Янги туғилган чақалоқлар;
•    Балиқ ва денгиз махсулотларини емайдиган инсонлар (масалан, вегетарианлар);
•    Денгиздан узоқ яшовчи, тоғли худуд ахолиси;

Йод танқислиги нимага олиб келиши мумкин?
Катта ёшдаги аёлларда йод етишмовчилиги хомиладор бўлиш ва хомиладорликни муддатигача олиб боришга тўсқинлик қилади – бепуштлик, бола ташлаш, хомиланинг она қорнида халок бўлишига олиб келади.
Болаларда хомила пайтида йод етишмаслиги қуйидагиларга олиб келади:
•    Бош мияни зарарланиши;
•    Оғир ақлий етишмовчилик (кретинизм);
•    Ўсишдан тўхташ;
•    Карлик, кар-соқовлик;
•    Мускулларнинг тонусини кучайиши (спастиклиги).

Қолган инсонларда йод етишмовчилиги ёқимсиз симптомлар билан кечиб, уларнинг бари йод ўрни қопланиши биланоқ ўтиб кетади.


www.gepamed.uz