ЧАҚАЛОҚЛАР ДУНЁНИ ТЕСКАРИ КЎРИШИ РОСТМИ?

ЧАҚАЛОҚЛАР ДУНЁНИ ТЕСКАРИ КЎРИШИ РОСТМИ?

Янги туғилган чақалоқлар дунёни бошма оёқ кўриш мумкинлиги хақида хеч ўйлаб кўрганмисиз. Бу хақиқатми ёки навбатдаги афсонами?

Айрим текширишларда айтилишича, янги туғилган болалар хаётни биринчи ойларида тасвирларни бошма-оёқ кўриши мумкин. Бунинг сабаби чақалоқларда кўрув тизими етарлича шаклланмаганлиги хисобланади. Одатда инсон кўзи гавхари физика қонунларига кўра хар қандай икки қавариқли линзада бўлгани каби, кўзнинг тўр пардасига тасвирларни тўнтарилган холатда узатади. Бош мия пўстлоғи кўрув марказларида эса бу тасвирлар қайта ишланиб тўғри холатда қабул қилинади.
 
Чақалоқларда кўрув анализаторлари ривожланмаган бўлиб, хаётининг биринчи ойларида уларнинг кўриш қобилияти фокусланмаган бўлади. Улар бор йўғи 30 см гача бўлган масофадаги тасвирларни англайди. Ўз онаси ва йирик буюмларни силуэтларини фарқлай олади холос. Айрим олимларнинг фикрича чақалоқларни кўришида аниқлик ва сифат хусусиятлари етарлича ривожланмаган даврида, тасвирларни тескари қабул қилиши хақида гапириш ноўрин бўлади.

Чақалоқлар биринчи ойларида, буюмларни кўраётганда, уларни контурларини етарлича фарқлаш учун кўзларини бир нуқтага фокуслай олмайди. Кўз қорачиқлари ўзаро келишилмаган холда турли томонларга кетиб қолиши мумкин. Бу холат бола 3-4 ойлик бўлгунча норма хисобланади. Бу даврга келиб болачаларда фазовий мувозанатни хис қилиш тизими ривожланади, аста-секин тепа ва паст тушунчалари пайдо бўлади. Бунда тепа – пешона йўналиши, паст – оғиз йўналиши.

Чақалоқлар биринчи ойларида фақат оқ-қора рангни, кейин қизил ва сариқ рангни, 3 ойдан кейин эса зангори ва кўк рангларни фарқлай олиши мумкинлиги тўғриида маълумотлар келтирилади.

Бош мия ривожланган сари мия пўстлоғидаги кўрув марказлари тўр пардадаги тасвирларни «айлантириб» кўришни ўргана бошлайди ва кўникма хосил қилади. Кўрув тизими нейрон алоқалари етарлича шакллангандан сўнг болачаларда дунёни кўриш стабил ва адекват тус олади. Одатда 3-4 ойларга бориб, кўплаб болалар нигохларини фаол фокуслаш, контрастларни фарқлаш ва тасвирларни тўғри қабул қилишни бошлайди.

Ота оналар қачон хавотир олишлари мумкин:
- Болача 3-4 ойлик бўлсаю, у харакатланаётган буюмларга эътибор қаратмаса;
- Бола кўзларини турли томонларга қийин харакатлантирса;
- Болачада 4 ойдан кейин хам кўз қорачиқлари бир нуқтага фокусланмасдан доимий харакатда бўлса;
- Болачада узоқ вақт кўз ғилайлашуви ўтиб кетмаса ва кўз қорачиғи юқори қовоққа яқин турса;
- Кўз қорачиқлари оқиш тусга ўхшаса;
- Болачани кўзлари кўп ёшланса ва ёруқликка кескин реакция билдирса.


www.gepamed.uz