ИНСОН ОЗГАНДА ЁҒ ҚАЕРГА ЙЎҚОЛАДИ?

ИНСОН ОЗГАНДА ЁҒ ҚАЕРГА ЙЎҚОЛАДИ?

Вазн йўқотганимизда танамизда маълум бир физиологик жараёнлар кечиб, ёғ хужайраларини камайиши кузатилади.

Танамиздаги ёғ энергия манбаи хисобланади. Биз овқат истеъмолини камайтириб, калориялар танқислигини юзага келтирганимизда организм илгари «сақлаб» қўйган ёғ хужайраларини ёқиш орқали энергия захираларини ишга тушириб, бу танқисликни тўлдиради.

Ёғ хужайраларидан ёғнинг ажралиши ва парчаланиши жараёни – липолиз деб аталади.

Организмдан ёғларнинг чиқарилишини асосий йўли – оксидланиш хисобланади. Бу жараён митохондрийларда кечиб, улар бизнинг хужайраларни «энергетик заводлари» хисобланади. Оксидланиш жараёни натижасида ёғ карбонат ангидрид (CO2) ва сувга (H2O) парчаланади. Карбонат ангидрид гази ўпкалар орқали чиқариб юборилса, сув – сийдик, тер ва нафас орқали чиқарилади.
     
Қизиқарли жойи, бу жараёнда ёғ тананинг маълум қисмидагина «эримасдан», у бутун организмда бир меёрда аста-секин йўколади. Яъни озиш бир вақтнинг ўзида тананинг турли участкаларида кетиб, сезилиши мумкин.

Тушуниш керакки, озиш ўртача ва соғлом бўлиши керак. Шу сабабли турғун натижалар олиш мақсадида калориялар истеъмолини камайтирганда, қўшимча жисмоний фаолликни хам кучайтириш лозим бўлади.

Шунингдек, организмда ёғ хужайралари хосил бўлиши сабабларини, уларнинг пархезга алоқасини ўрганиш лозим. Инсонларда метаболизм турлича бўлганлиги сабабли кимдир 10 та конфетни еб хам вазн олмайди, кимдир озгина ширинлик истеъмол қилса хам спортзалдаги 2-соатлик машғулоти натижаларини чиппакка чиқариши мумкин.
    

 
Манба: https://faktodrom.com/view/813/Kuda_ischezaet_zhir_pri_pokhudenii.html