ТИРИК ВА ЎЛИК СУВ НИМА. УНИНГ ШИФОБАХШЛИГИ ҚАЙ ДАРАЖАДА

ТИРИК ВА ЎЛИК СУВ НИМА. УНИНГ ШИФОБАХШЛИГИ ҚАЙ ДАРАЖАДА

Ер юзасининг 3/4  кисми уммон, денгиз, кўл ва дарёлардан иборат бўлиб, бу сувнинг 97-98% ини денгиз сувлари ташкил этса, қолган 2-3 фоизи чучук сувдан иборат.

Инсон танаси 80 фоизи сувдан таркиб топган. Текшириш натижаларига кўра замонавий инфекцион касалликларнинг 70 фоизи айнан сув орқали тарқалади.
     
Бизнинг онгимизда тирик сувга – бу зарарли қўшимчалардан холи идеал микроэлент таркибли сув, ўлик сув эса – соғлиққа зарари бор сув деб қаралади. Аслида эса уларнинг қандай фарқи бор.
 
Тирик ва ўлик сув – бу афсонами – хақиқатми.
Тирик ва ўлик сув нафақат халқ достонларида балки реал хаётда хам мавжуд бўлиб, оддий сувни махсус қурилмада ионлаш натижасида хосил бўлади. Бунинг учун активатор қурилмасида 5-6 дақиқа давомида сув орқали электр токи ўтказилади. Бу электролиз жараёни деб аталиб, натижада катод пластинаси атрофида –тирик сув (католит), анод ёнида эса - ўлик сув (анолит) йиғилади. Электролиз жараёнида шунингдек, сув кўплаб миқдордаги микроблардан тозаланиб, деярли стерил холатга келади.
Тирик сув одатда – ишқорий характерда бўлса, ўлик сув –кислотали характерга эга бўлади.

«Тирик» ва «ўлик» сув тушунчаси қаердан келиб чиққан?
Тирик ва ўлик сув тушунчаларини биринчи бўлиб ўтган асрнинг 70 йилларида Тошкент шахрининг табиий газни илмий текшириш институти олимлари қўллаган. Улар сувни электролиз қилиш орқали католит ва анолит суюқликларига ажратишган. Бир қатор тажрибалар орқали католитни – ўсимликлар тўқимасини регенерацияси ва ўсишини стимуллаши, анолитни эса - тупроқни сифатли зарарсизлантиришини аниқлашган.
 
Ишқорий сув Японияда Matsushita Electric Works Co (Panasonic) тиббиёт маркази базасида фаол қўлланилади. Бу компания ошхоналар учун махсус ионизаторлар ишлаб чиқаради. Япон илимлари фикрича ишқорий сув ич келишини меёрга солади, терини тозалаб, майинлаштиради, чой, гўшт ва гуруч таъмини яхшилайди. Шундай бўлсада хеч қаерда унинг моддалар алмашинувига таъсир этиб, яхшилаши ва хаётни узайтириши хақида маълумот келтирилмайди.
 
Тирик сув қўлланиши
Католит – бу кўп миқдорда ишқор тутувчи, биостимулятор ва жарохатларни тез битказувчи хусусиятга рангсиз хидсиз сув. Унинг қўлланиш спектри қуйидагича:
•    антибактериал эритма;
•    биостимулятор;
•    иммунитет активатори;
•    антиоксидант.
Тирик сув артериал қон босимини кўтаради, метаболизмни кучайтиради, терини регенерациясини тезлатади, эластиклигини оширади, ажинларни йўқотади. Тирик сув аллергияга қарши ва косметологияда соч қайзғоғига қарши қўлланади. Католит жарохатлар, куйиш ва трофик яраларни битишида ёрдам беради.

Ўлик сувдан қаерда қўлланилади
Анолит эритмаси – сариқ тусли, буриштирувчи хусусиятли, бироз нордон таъмли, аммо кучли кислотали хид ва таъмга эга. Ўлик сув токсиклиги даражасига кўра 4- классга тегишли. Яъни бу сув организм учун хавфсиз, нафас йўллари ва бутун тана шиллиқ қаватларида аллергия чақирмайди. Тиббий инструментлар, маиший буюмлар, идишларни дезинфекция қилиш мақсадида ишлатилади. Ўлик сув беморлар ётадиган палаталарни тозалашда хлор ўрнини босиши мумкин. У шунингдек қуйидаги холатларда қўлланади:
•    ўткир респиратор касалликлар профилактикасида;
•    оғиз бўшлиғи касалликларида;
•    қон босимини туширишда;
•    уйқусизликда;
•    йирингли жарохатлар ва ётоқ яраларга ишлов беришда;
•    буйрак тошларини эритишда.

Ўлик сув антиаллерген, замбуруғга қарши ва зарарсизлантирувчи таъсирга эга. Тиббиётда инфекцион касалликларга қарши, организмдан токсин ва шлакларни чиқариб ташлашда, жарохатларни тузатишда қўлланилади. Анолит саратон ўсма хужайраларини ўсишини секинлатади.

Тирик ва ўлик сув ёрдамида соғломланиш мумкинми
Катта эхтимол билан йўқ. 50 йилдан ортиқ вақт давомида кўплаб текширишлар ўтказилганига қарамасдан, халигача хаққоний тиббий кўрсатмалар ишлаб чиқилмаган. Сиз бу сувдан фойдаланишиз мумкин, аммо бу билан танангиз қанчалик соғлом бўлиши номаълум.


www.gepamed.uz