НИМАГА КУНИГА 2 ЛИТР СУВ ИЧИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ?

НИМАГА КУНИГА 2 ЛИТР СУВ ИЧИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ?

НИМАГА КУНИГА 2 ЛИТР СУВ ИЧИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ?

Аслида аниқ меёр йўқ.
Ичиладиган сув миқдори инсоннинг индивидуал хусусиятлари, хаёт тарзи, йил фасли, оби-хавога боғлиқ. Асосийси бу ерда ичиладиган сув миқдори пешоб қилиш ва терлаш натижасида йўқотиладиган сув миқдорини тўлдирса бўлгани. Маълум бўлишича катта ёшдаги организм танадан суткасига 2,5 литр атрофида сув чиқариб ташлайди, шу сабабли бунинг ўрнини тўлдириш талаб этилади. Аммо суюқлик организмга фақат ичилган суюқлик таркибидагина эмас, балки суюқ овқат, ва бошқа махсулотлар (мева, сабзавот) орқали хам тушишини унутмаслик керак. Ундан ташқари суюқлик организмда озуқа моддаларини парчаланиши (оксидланиши) натижасида хам хосил бўлади. Хулоса қилиб айтганда кунига 2 литр бўлмасада ўртача 1,2 литр сув ичиш тавсия этилади.
           


ТОМИР ТОРТИШИШИ ҚАЙДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?


Чарчашдан ва ноқулай вазиятда қолиш натижасида.
Патологик холатлар (масалан тутқаноқ) бўлмаганда пой тортиши (талвасалар) мускулларнинг холати натижасида ривожланади. Бу оёқ ёки қўлларнинг узоқ вақт нотабиий холатда қолиши, юзаки қон томирларни эзилиши натижасида қон харакатини бузилиши ёки мускулларнинг «қизимасдан» туриб кучаниши натижасида пайдо бўлиши мумкин.
Масалан «туннель синдроми» - қўлларни уюшиши – компьютер сичқончасида узоқ вақт ишлаш натижасида ривожланади. Шунингдек, мунтазам кузатиладиган талваса хуружлари бир қатор касалликларда, жумладан жигар циррози ва қандли диабетда хам кузатилади.
   

НИМА САБАБДАН ЭСНАГАН ПАЙТДА ЭШИТИШ ПАСАЯДИ?

Ноғора пардасини тонуси пасайиши сабабли.
Одатда ўрта қулоқ бўшлиғини бурун-халқум билан евстахий найи боғлаб туради. Одам эснаган пайтида ушбу най тўғриланиб, хаво билан тўлади. Натижада эса ўрта қулоқнинг ноғора пардаси ва эшитиш суякчалари тонусини таъминловчи мускуллар бўшашади. Бу эшитиш ўткирлигини пасайишига олиб келади.


www.gepamed.uz