ҚОН БОСИМИНИ ПАСТКИ КЎРСАТКИЧИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

ҚОН БОСИМИНИ ПАСТКИ КЎРСАТКИЧИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

Артериал қон босими - бу артериал қон томирларда ўлчанадиган, юракнинг максимал қисқарган ва максимал бўшашган вақтидаги кўрсаткичлари бўлиб, олинган натижа «мм. симоб устуни» да ифодаланади. Кўрсаткич икки хил сон форматида ифодаланади. Масалан: 120/80 мм с.у. ёки 90/60 мм с.у. Биринчи юқори кўрсаткич - систолик босим деб аталиб, юрак қисқарган пайтида қоннинг қон томир деворларига ўтказган босими ифодаланади. Иккинчи пастки кўрсаткич – диастолик босим деб аталиб, юракнинг дам олаётган пайтидаги қон босимини белгилаб беради.

Диатолик босим нима учун жавоб беради?
Одамда паст босим нимани англатишини билиб, сиз қон айланиш тизимидаги носозсизликларни ўз вақтида аниқлашингиз ва тиббий ёрдамга мурожаат қилишингиз мумкин. Ушбу кўрсаткич тананинг томирлари қанчалик эластиклигини кўрсатади, чунки бу периферик томирларнинг тонусига боғлиқ. 60-90 мм с.у. оралиғидаги кўрсаткич нормал ҳисобланади. Диастолик босим бу кўрсаткичлардан кўтарилганда, унинг сабабини билиш учун мутахассисга учраш керак.
Қон томирларининг саломатлиги нафақат уларнинг деворларининг эластиклигига, балки буйракларнинг нормал фаолиятига ва уларда ишлаб чиқадиган ренин моддасига боғлиқ. Буйрак билан боғлиқ муаммоларда диастолик босимни ортиши кузатилади, шунинг учун у кўпинча буйрак босими деб аталади.

Диастолик қон босимини ортиши қуйидаги касалликларда кузатилади.
• буйрак артериясининг торайиши;
• сурункали буйрак этишмовчилиги;
• гломерулонефрит;
• пиелонефрит;
• организмдаги натрий ёки йод бирикмаларининг кўплиги;
• буйрак усти безлари фаолияти бузилиши;
• қалқонсимон без касалликлари.
Аммо агар қон босимининг хар иккала кўрсаткичи ошса, унда юрак ва қон томирларининг ишлашидаги муаммоларни излаш керак.

Диастолик босимнинг пасайиши кўпинча қуйидагиларга боғлиқ:
• сувсизланиш;
• сил касаллиги;
• анемия;
• стресс;
• қон томирларининг атеросклеротик шикастланиши.

Қандай қилиб қон босимини ўзгарганини аниқлаш мумкин?
Буйрак босимининг кўтарилиши ёки пасайишини клиник аломатлари одатда сезилмайди ва буни кўпинча профилактик кўрикларда аниқланади. Баъзида бўшашиш, бош айланиши, кўз олдида мушакларнинг учиши, асабийлашиш кузатилади. Бу ҳолат ортиқча чарчаш ёки қон босимининг пасайишини англатади.
Қон босимнинг пасайишини кузатиб бориш айниқса инфарктгача ёки инсультгача бўлган ҳолатларни бошдан кечирган, шунингдек, ҳомиладор аёллар учун муҳимдир. Қон босимини ўйнаши ҳомиланинг қон айланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Агар одамнинг қон босими кўрсаткичлари меъёрдан доимий равишда ошса, ёки систолик ва диастолик қон босимлари орасидаги фарқ (40 бирликдан) кичик бўлса, бундай беморларга тиббий кўрикдан ўтиш тавсия этилади. Шифокор беморда пастки босим нима сабабдан ортганини аниқлаб, даволаш курсини белгилайди.

ЭСЛАТМА.
Қон босими юрак-қон томир тизимининг муҳим кўрсаткичи бўлиб, унинг ортиши хам, тушиши хам бир хил даражада ёмон. Уйда қон босимини назорат қилувчи биринчи ёрдамчи - бу тонометр хисобланиб, ундан қандай фойдаланишни билиш хам муҳимдир.
Қон босимини одатда овқатдан 2 соат ўтгач ўлчанади. Ундан олдин чекмасликка ва спиртли ичимлик ичмасликка ҳаракат қилинг. Шунингдек, қон босимни ўлчашдан олдин сиз жисмоний фаолият билан шуғулланмаслигингиз керак.
Босимни ўлчашда одам қулай ҳолатда ўтиради, қўл кафтини юқорига қилиб қўйилади, тирсак бироз эгилиб, юрак даражасида жойлашган. Тонометр манжетини тирсагидан 3 см баландликда жойлаштиринг. Артериал импульс йўқолгунча манжетга хаво тўлдиринг. Фонендоскоп тирсакнинг ички юзасига артерия пульсацияланиш нуқтасида жойлаштиринг, шундан кейин ҳаво чиқаринг. Биринчи зарбаларнинг пайдо бўлиши систолик босим деб ҳисобланса, охирги зарбани йўқолган пайти - диастолик босимга тўғри келади.


www.gepamed.uz