ҚОН БОСИМИНИ ТЕЗДА ТУШИРИШНИНГ 6 ТА УСУЛИ.

ҚОН БОСИМИНИ ТЕЗДА ТУШИРИШНИНГ 6 ТА УСУЛИ.

Юқори қон босими нима ва унинг қандай хавфи бор.
Қон босимини икки хил сон форматида ифодаланади. Масалан: 120/80,  200/140 ёки 90/60 мм.с.у. Бу сонлар нимани англатади:
Биринчи сон - систолик босим бўлиб, юрак қисқарган пайтида қоннинг қон томир деворларига ўтказган босими ифодаланади. Олинган натижа - мм.симоб устуни да ифодаланади.
Иккинчи сон – юракнинг дам олаётган пайтидаги қон босимини белгилаб беради.

Одатда қон томирлар эластик бўлади. Аммо қон босими ўта ошиб кетганда улар хам дош бера олмайди. Натижада қон томирлар ёрилиб, ўлим хавфини туғдирди. Қандай қон босими баланд хисобланади. Америка кардиологлари ассоциациясини сўнгги маълумотларига қараганда 130/80 мм.с.у дан юқори қон босими - «ошган» хисобланади. Агар қон босимингиз шу ва ундан юқори кўрсаткичларда юрган бўлса, Сиз хавф зонасида бўлиб, керакли чораларни кўриш тавсия этилади.
 
Қон босимини уй шароитида қандай қилиб зудлик билан тушириш мумкин.
Агар соғлиғингиз Сиз учун қиммат турса – дархол врачга мурожаат қилинг. Улар қон босими даражаси, сизнинг хаёт тарзингиз ва бошқа омилларни хисобга олиб индивидуал профилактика ва даволаш режасини тузиб беради.
Аммо қандайдир сабабларга кўра врачларга учрай олмаган бўлсангиз, қуйида кўрсатилган усуллардан вақтинчалик фойдаланишингиз мумкин. Максимал эффект олишни истасангиз, уларнинг бир нечтасини бирга қўллашингиз мумкин.

1. Чуқурроқ нафас олинг.

•    Кўзингизни юмиб, ўзингизни бўш қўйинг. Бу стрессни камайтиради.
•    Чуқур нафас олинг. Имкон қадар буни кўкрак билан эмас, қорин орқали амалга оширинг.
•    Бешгача санаб чуқур нафас чиқаринг. Буни бир неча марта қайтаринг.   
3-5 дақиқа чуқур нафас олиб чиқариш, бутун танага қон оқишини кучайтиради ва натижада қон томирларга бўлган босим камаяди.

2. Иссиқ ванна қабул қилинг.
Тоғорага харорати 45 °C  атрофида бўлган иссиқ сув қуйиб, унга 10 дақиқага оёғингизни солиб ўтиринг. Иссиқ сув оёқ қон томирларини кенгайиши ва уларга қон оқиб келишини кучайишига олиб келади. Натижада қон босими бироз тушади.

3. Қўлингизни оқаётган совуқ сув остида бир зум ушлаб туринг.
Совуқ сув юрак уриши частотасини камайтиради ва натижада қон босими пасаяди.

4. Ялпизли иссиқ чой ичинг.

Ялпизнинг бир чимдим баргини сувда 10 дақиқа қайнатиб, бироз совутинг. Сўнгра бу чойни майдалаб ичинг.  
Шу холатда қалампир ялпиз қон босимини туширади.

5. Олма сиркаси билан компресс қилинг.

Докани олма сиркасида намлаб, 10-15 дақиқага товонга қўйинг. Аниқланишича олма сиркасида қон босимини туширувчи моддалар бўлиб, бу хам ёрдам бради.

6. Валерианка ичинг.

Таркибида валериана экстрактини тутувчи (масалан, корвалол) дорилар ичинг. Бу  тинчлантирувчи таъсир этиб, стрессни йўқотади. Юрак уришлари сони секинлашиб, қон босими пасаяди. Энг асосийси меёрда белгилангандан оширмаслик зарур.

www.gepamed.uz