БОШ МИЯ ЁШЛИГИНИ САҚЛАШ УЧУН 5 МАСЛАХАТ.

БОШ МИЯ ЁШЛИГИНИ САҚЛАШ УЧУН 5 МАСЛАХАТ.

Кексайган пайтингизда хам серғайрат, топқир ва соғлом фикрли бўлишни истасангиз номаъқул одатларингиздан воз кечинг. Бир неча авлод илгари одамлар учун 50 ёшгача яшаш орзу эди. Хозирга келиб эса кўпчилик унданда 20-40 йил кўпроқ хаёт кечирмоқда. Аммо йил ўтган сайин инсоннинг ўз эхтиёжларини бажара олиши мушкул бўлиб қолмоқда. Кўп ўтирган холда иш бажариш ва зарарли одатлар бутун организмга, шу жумладан бош мияга зарар етказмоқда. Натижада Альцгеймер ва Паркинсонизм касалликлари ривожланиши учун мойиллик келиб чиқмоқда.     
Хаётий мухим аъзо – бош мияни эрта қаришини олдини олиш ва соғлом фикрлашни тарк эмаслик учун бир қатор фойдали маслахатларга риоя қилиш керак.

1. Овқатланиш тарзини ўзгартиринг.
Соғлом овқатланишга ўрганиш нафақат сарвқомат кўриниш учун балки ўзингизни яхши хис қилиш ва бош мия учун хам фойдали. Кундалик одатларингизни енгилидан бошланг. Масалан бир чашка кофе ўрнига кўк чойга ўтинг. Унда кофеин камроқ бўлиб, кўп миқдорда бош мия хужайралари учун фойдали бўлган антиоксидантлар тутади. Дудланган таомларни камроқ истеъмол қилинг.
Олимларнинг исботлашича «ўрта ер денгизи пархези» таркибида кўп миқдорда сабзавот ва мевалар, балиқ ва балиқ махсулотлари, зайтун мойи ва бош мия хужайралари учун фойдали элементлар мавжуд.

2. Кунига хеч бўлмаса 20 дақиқа спорт билан шуғулланинг.
Жисмоний фаоллик хам бош мия саломатлиги учун фойдали. Аэробика қон айланишини яхшилайди, хотирани кучайтиради, янги бош мия хужайраларини ўсиши ва нейрон боғларни хосил бўлишини таъминлайди. Спорт хам антидепрессантларнинг кичик дозаси каби эффект беради. Хафтасига хеч бўлмаса 1,5 соат спорт билан шуғулланинг.

3. Комфорт зонасини тарк қилишга одатланинг.
Бош мия соғлом қолиши учун уни турли хил вазифалар билан зўриқтириш керак. Бош мия ўзгарувчан бўлиб, истасангиз зарарли одатларни тарк қилиш ва яхши одатларга ўрганиши мумкин. Бош миянинг бу хусусияти «нейропластиклик» деб аталади. Чет тилларини ўрганиш, мусиқа асбобларида ўйнаш, бошқа соха вакиллари билан мулоқот қилиш, дунёқарашингизни ўзгартириш – буларнинг бари бош мия пластиклигини сақлаш ва янги нейрон боғларни пайдо бўлишини таъминлайди.  

4. Тўйиб ухланг.
Уйқу пайтида организмдаги лимфатик тизим бош мияни нейротоксинлардан тозалайди. Бошқача айтганда Альцгеймер касаллигини келтириб чиқарувчи бета-амилоид ва тау-оқсилларни, Паркинсон касаллигини келтириб чиқарувчи альфа-синуклеинни тўпланишини олдини олади. 7-8 соатлик уйқуни канда қилманг.

5. Фаол ижтимоий хаёт кечиришга одатланинг.
Инсон – ижтимоий мавжудот. Ёш ўтган сари инсоннинг мулоқот доираси қисқара бошлайди. Яъни инсон бошқалар билан камроқ гаплашади. Қариндошлар ва ўртоқлар билан муносабатларни ушлаб туриш, когнитив саломатлик учун фойдали хисобланади. Одми (камгап) инсонларнинг ақлий хусусиятлари сермулоқот инсонларникига қараганда 70 фоизга ортда қолиши исботланган. Ундан ташқари ёлғиз инсонлар нисбатан хушёрроқ бўлиб, нотаниш инсонлардан кўпроқ хатар кутишади. Бу ўзига хос химоя реакцияси хисобланиб, уларнинг мияси ўзга инсонларни номаълум ва хавфли деб қабул қилиши билан тушунтирилади.

Бутун хаёт давомида вақтингизни ўзингиз истаган одамлар орасида ўтказинг, севган машғулотингиз билан шуғулланинг ва янгиликка интилинг. Шундагина кексайганингизда бош мия сизни тиниқ фикрлаш ва яхши хотира билан тақдирлайди.


Www.gepamed.uz