ЭРКАКЛАР ВА АЁЛЛАРНИНГ БОШ МИЯСИ НИМАСИ БИЛАН ФАРҚ КИЛАДИ?

ЭРКАКЛАР ВА АЁЛЛАРНИНГ БОШ МИЯСИ НИМАСИ БИЛАН ФАРҚ КИЛАДИ?

Бош мия ўлчами, массаси ва тўқимаси тузилиши жинсга боғлиқ, унинг когнитив хусусиятлари эса боғлиқ эмас.

Ўлчами
Эркаклар бош мияси хажми аёлларникига нисбатан 8-13% га каттароқ. Эркакларнинг бўйи ва вазнини хам юқорилигини хисобга олсак бунинг ажабланарли жойи йўқ. Эркакларнинг бош мияси ўртача 1,345 кг ни, аёлларники эса – 1,222 кг ни ташкил этади. Мисол учун филнинг бош мияси 4,6 кг ни ташкил этади ва ақлий дуэльда у инсонга жиддий рақиб хисобланмайди. Абсолют қийматлар хеч нимани англатмайди. Масалан, Альберт Эйнштейннинг хам бош мияси бор йўғи 1,23 кг ни ташкил этган.

Бош мия тўқимаси
Эркакларнинг бош мияси чап ярим шаридаги бодомсимон тана, гиппокамп ва пўстлоқ қисми ўлчами жихатидан каттароқ ва зичроқ бўлса, шу каби устунлик аёллар бош миясининг ярим шарларининг пешона қисми, унинг ўрта ва пастки бурмаларида кузатилади.
Илмий жихатда бу фарқлар революцион хулосаларни келтириб чиқариши мумкин. Аслида эса ундай эмас.
Эркаклар фазовий ориентацияда, шаклларни айлантиришга оид вазифаларни бажаришда устун бўлса, аёллар обеъектлар ва уларнинг жойлашувини эслаб қолишда устундир. Эркаклар олдига қўйилган битта вазифага бор диққатини жалб қилса, аёллар бир пайтнинг ўзида юзга яқин ишни бажара олиши мумкин.  

Оқ ва кулранг моддалар
Эркак ва аёлларнинг бош мия кул ранг ва оқ моддалари ўртасида хам тафовут бор. Кул ранг моддада ахборотларга ишлов марказлари жойлашса, оқ моддадан бу марказларни туташтирувчи толалар ўтади.  Эркакларда кулранг модда 6,5 марта кўп бўлса, аёлларда оқ модда 10 марта кўп. Олимларнинг таъкидлашича айнан шу холат эркакларни математик вазифаларни осон бажаришини таъминласа, аёлларнинг вербал (оғзаки) хусусиятларини оширади.   
Бу фарқларга қарамасдан аёл ва эркакларнинг когнитив хусусиятлари: тафаккур, тушуниш, ўрганиш, нутқ ва мулохаза юритиши умумийлигича қолади.

Жинсий диморфизм ядроси
Гипоталамусдаги бу соха жинсий майлга жавоб бериб, эркакларда бу ядро 2,5 марта каттароқ. Айтиб ўтиш керакки жинслараро фарқ 4 ёшдан бошланиб, 6-10 ёшга келиб тўлиқ шаклланади.

Бш мияга тааллуқли туғма мойилликлар

Олимларнинг айтишича инсон хулқи, кўпайиш ва хаёт учун курашиш хусусиятлари туғма хисобланади. 9 ойликдан 2,5 ёшгача бўлган ёш болачаларда ўтказилган тажрибаларни кўрсатишича: ўғил болалар – ғилдиракли ўйинчоқларни танласа, қиз болалар юмшоқ ўйинчоқ (айиқча) ларга қизиқиш билдирган.

Кимнинг бош мияси яхшироқ
Эркак ва аёлларнинг бош мияси тузилиши жихатидан фарқ қилсада, олимлар учун бунинг ахамияти қоронғу. Бош миянинг шаклланишида инсондаги гормонал фоннинг таъсири, унинг тажрибаси, овқатланиши тури, ташқи мухит ва бошқа бир қанча ижтимоий омилларни таъсир этиши мумкинлиги хам исботланган.
Бош миядаги фарқларни ўрганиш инсонлардаги бир қатор касалликларни ташхислаш ва даволашга ёрдам беради. Масалан, аёлларда депрессив характердаги касалликлар кўпроқ аниқланса, эркакларда аутик спектрдаги бузилишлар кўпроқ намоён бўлади. Бош мияни ўрганиш нима сабабдан бундай бўлиши ва уни қандай бартараф этиш мумкинлигига ойдинлик киритади.  



www.gepamed.uz