БОЛАДА ЭНУРЕЗ ВА ЭНКОПРЕЗ КУЗАТИЛГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

БОЛАДА ЭНУРЕЗ ВА ЭНКОПРЕЗ КУЗАТИЛГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Энурез бу кичик хожатга мустақил боришга одатланган ёш болаларнинг яна иштонини хўллаб қўйиши хисобланади. Кечки энурез хам фарқланиб, бола кундуз куни тувакка пешоб қилишни ўзлаштириб олади, кечаси эса мунтазам равишда «шолипояда уйғонади». Энкопрез шунга ўхшаш холатнинг катта хожат билан кузатилиши хисобланади.

Бола нега кечаси тагини хўллаб қўяди?
Бунинг физиологик ва психологик сабаблари фарқланади. Бола 2-3 ёшида кечаси тагини хўл қилиши норма хисобланиб, бу даврда бош мия хали етилмаган бўлади. Энурез ташхиси эса 5 ёшдан бошлаб шундай холат такрорланса қўйилади.

Энурез ва энкопрезнинг физиологик сабаблари.
Муаммо 5 ёшда хам кузатилса ва тобора кучайиш томонга ўзгарса – физиологик сабабларни истаб кўриш керак. Врач ва текшириш усуллари хеч қандай патология аниқламаса, болани невропатологга кўрсатиш керак. Улар одатда бундай холатларда тинчлантирувчилар ва стабилловчи воситалар тавсия этади. Ота-онанинг қиладиган вазифаси болани бош мияси зўриқишини олдини олиш учун ақлий ва жисмоний юкламаларни камайтириш керак, яъни телевизор кўришни ва компьютер ўйнашни чеклаш, уйқудан олдин тинч ўйинлар ўйнаш ва иссиқ ванна қабул қилиш яхши эффект беради.

Энурез ва энкопрезнинг психологик сабаблари.
Энурезнинг психологик сабаблари – невротик реакциялар билан тушунтирилади. Яъни бола узоқ ёки қисқа вақт стресс холатида ёки рухиятини травмасига олиб келадиган вазиятда қолади. Бу омилларни йўқотиш болада янги адекват химояни хосил бўлишига олиб келади.

Кечки энурезнинг психологик сабаблари
Уларга боланинг хаётида дискомфортга, нотинчликка ва қўзғалишга сабаб бўладиган ўзгаришлар: болалар боғчасига мослашиб олгунгача давр, яшаш жойини ўзгартириш, ота-онасини ажрашиши, оилада янги чақалоқни туғилиши сабаб бўлиши мумкин. Энурез ва энкопрездан қутулишнинг энг оғир сабаблари оила ичидаги доимий конфликтлар, ота-онаси орасидаги муносабатларни ўткирлашуви қилиб кўрсатилади. Бу вазиятларда кўпроқ боланинг рухияти жабр кўради, унинг химоя механизмлари хали шаклланмаган бўлади.     

Энурез ва энкопрезда ота-она нима қилиш керак?
1.    Болани мутахассисга кўрсатиш керак.
2.    Болани хеч қачон сўкмаслик керак. Акс холда вазият баттар ёмонлашади.
3.    Ота-она боласи буни атайлаб қилмаётганини тушуниш керак. Болани қўллаб қувватлаш керак.
4.    Боланинг асаб тизимига берилаётган ортиқча зўриқишларни бартараф этиш керак: тўгарак ва қўшимча дарслар сонини камайтириш керак, кўпгина одамлар йиғиладиган байрамларни камайтириш керак, бола билан тоза хавода сайр қилиш, уйда бирга ўйнаш керак.
5.    Боладан хадеб «катта-кичигига» борасанми деб сўрайвермаслик керак. Аксинча бу мавзуга бошқа қайтмаслик керак.  

Барча муаммолар билан бўлгани каби болани қўллаб қувватлаб турилса, бола ўзи мустақил вазиятнияхши томонга ўзгартиради.
 
Www.gepamed.uz