ЭНУРЕЗ – УЙҚУ ПАЙТИДА СИЙИБ ҚЎЙИШ

ЭНУРЕЗ – УЙҚУ ПАЙТИДА СИЙИБ ҚЎЙИШ

ЭНУРЕЗ – асосан ёш болаларда учрайдиган касаллик хисобланиб, уйқу пайтида ноихтиёрий равишда сийдик ажратиш билан характерланади. Ўғил болаларда қизларга нисбатан 1,5-2 маротаба кўп учрайди.

Энурез бирламчи ва иккиламчи бўлиши мумкин.
•    Бирламчи энурез - 5 ёшдан катта болаларда учраб, бу патология уларда ёшлигидан мавжуд булади ва рецессия (йўқолиш) даври кузатилмайди. Ўртача 75-80% болаларда учраб, уларда тўғри сийдик ажратишнинг шартли рефлекслари йўқолган бўлади.
•    Иккиламчи энурез – илгари бундай шикоятлари мавжуд бўлмаган, сийдик ажратишга бўлган шартли рефлекслари сақланган, аммо айрим психоген (рухий) омиллар таъсирида тормозланган беморларда кузатилади.
 
ЭНУРЕЗ СИНФЛАНИШИ.

Касалликни кечишига кўра:
•    енгил: хафтада 1-2 марта кузатилади;
•    ўртача: хафтада 2-5 марта кузатилади;
•    оғир: бир кечада 1-2 марта кузатилади.

Сабабига кўра:
•    Невротик (иккиламчи) рухий травмалар таъсирида қўрқоқ ва уятчан болаларда ривожланади;
•    Неврозсимон (бирламчи) травма, инфекция, интоксикация таъсирида ривожланади.

Куннинг қайси пайтдалигига кўра:
•    Кундузги: 5% болаларда учрайди;
•    Кечки: 85% болаларда учрайди;
•    Аралаш: 10% болаларда учрайди.


ЭНУРЕЗ САБАБЛАРИ.
•    Бош мияда сийдик ажратиш марказини ривожланишини бузилиши.
•    Вазопрессин гормони секрецияси бузилиши, натижада бирламчи сийдик кўп ажралади.
•    Сийдик тизими аъзолари инфекцияси: глистли инвазия, баланопостит, вульвовагинит.
•    Ирсий мойиллик. Ота-онасидаги энурез 45-75% холатда боласига ўтади.
•    Стресс, ноқулай психологик омиллар.
•    Уйқуни бузилиши (ўта қаттиқ ухлаш).

ЭНУРЕЗ ДИАГНОСТИКАСИ:
•    Мутахассис кўриги
•    Сийди пуфагини ультратовушли текшириш
•    Қандли ва қандсиз диабетга текшириш
•    Урография, цистография

ЭНУРЕЗ ДАВОЛАШ:
•    Ичимлик режими. Ётишга 2 соат қолганда сув ичмаслик. Вазопрессин етишмаслигида унинг аналоги – десмопрессин буюрилади.
•    Сийдик пуфаги тонусини камайтириш учун унинг силлиқ мускулатурасига таъсир этувчи дриптан (оксибутин) буюрилади.
•    Сийдик пуфаги тонуси пасайиб кетганлар учун, уни кучайтирувчи препаратлар (неостигмин) буюрилади.
•    Невротик энурезда рухий коррекция, витаминотерапия, бош мия фаолиятини яхшиловчи дорилар (фитопрепараты, пикамилон, пирацетам).
•    Физиотерапия: иссиқ муолажалари, ультратовуш, ток билан даволаш, чаноқ мускуллари учун даволовчи гимнастика.
•    Умумий массаж.
•    Шартли рефлексларни шакллантириш учун махсус қурилмалар.

СЎНГГИ СЎЗ ЎРНИДА.
Энурез боланинг рухиятига таъсир этиб, хис-туйғуларини кучайтириб юборади – улар тенгдошларига нисбатан уятчан бўлиб қолиб, улардан ажралишга, ёлғиз юришга харакат қиладилар. Ўзига бўлган муносабат пасаяди. Қаътиятлилиги йўқолади, айрим холларда эса агрессив бўлиб қолади. Бундай ўзгаришлар билинмай кечгани учун кўп холларда ота-оналар бола ўсмир ёшига етгандагина эътибор берадилар. Шу сабабли боланинг рухиятига негатив таъсир этмаслик учун болани хар томонлама қўллаб қувватлаш, унга танбех бермаслик, ундан ижирғанмаслик тавсия этилади.




© https://t.me/gepamed_ultra