КЎКРАК ҚИСМИ ОСТЕОХОНДРОЗИ. БЕЛГИЛАРИ, ДАВОЛАШ.

КЎКРАК ҚИСМИ ОСТЕОХОНДРОЗИ. БЕЛГИЛАРИ, ДАВОЛАШ.

Умуртқа поғонасининг кўкрак қисми остеохондрози – бир ёки бир неча кўкрак умуртқаларининг тоғай қисмида кечувчи дистрофик ўзгаришлар хисобланиб, алохида касаллик сифатида кам учрайди. Кўпинча умуртқа поғонасининг бошқа патологиялари сколиоз, кифоз, травматик шикастланишлар асорати сифатида шаклланади. Компьютер монитори олдида узоқ ўтириш, кам харакатчанлик ёки спортнинг куч ишлатадиган турлари натижасида хам ривожланади.

Ташхис қўйиш қийин бўлгани сабабли «хамелеон» деб аталиб, юрак, нафас ва овқат хазм қилиш аъзолари касалликлари кўринишида ниқобланиб келади. Шу сабабли кўкрак қафасидаги бироз оғриқ, хансираш каби шикоятлар бўлса бемор дархол, ЭКГ ёки рентген текширувига юборилади.

Кўкрак остеохондрози белгилари бошқа аъзо патологиялари билан бир хил.
•    Нафас аъзолари каби: хансираш, чуқур нафас ололмаслик, йўтал пайтида кўкракда оғриқ;
•    Стенокардия каби: кўқрак ва чап қовурға остида оғриқ, оғриқни қўлларга узатилиши:
•    Ўткир гастрит ва панкреатит белгилари.

Кўкрак остехондрозида бўйин умуртқаларининг охирги қисмлари хам жараёнга чалинса беморларда артериал қон босимини ўйнаши, кўнгил айниши, бош айланиши, бармоқларни қалтираши каби белгилар хам қушилади.

Кўкрак остеохондрозини даволаш.

Кўкрак остеохондрозини даволаш мунтазам бўлиши талаб қилиниб, медикаментоз, физиотерапевтик ва реабилитацион муолажаларни ўз ичига олади.

Замонавий усуллардан туртки-тўлқинли ва тўқима нейроадаптацияси усуслларини қўллаш мумкин. Хар қандай холатда хам тўғри режимни танлаш тавсия этилади. Кечки уйқуни режалаштириш катта ахамиятга эга: ётоқ жойингиз қаттиқ бўлиши, иложи борича ортопедик матрас ва ёстиқ тутиш, трумалин матрасдан воз кечиш тавсия этилади.

Профилактика.

Кўкрак қафаси остеохондрози қад-қомат бузилишлари фонида ривожланади. Шунинг учун, ўз болаларингизни қоматига эътибор қаратишингиз, фаол дам олиш тарзияга риоя қилишиниз, бутун оила билан сув хавзалари ва бассейнда мунтазам чўмилиб туриш тавсия этилади.

© https://t.me/gepamed_ultra