АСАЛ: ФОЙДАЛИ ВА ДОРИВОР ХУСУСИЯТЛАРИ, ТУРЛАРИ, ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР

АСАЛ: ФОЙДАЛИ ВА ДОРИВОР ХУСУСИЯТЛАРИ, ТУРЛАРИ, ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР

Асал фойдали махсулот бўлиб, доривор, антибактериал, диетик, умумий қувватлантирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир этади.

Таркиби
Асалнинг фойдали хусусиятлари унинг мураккаб, уникал таркиби билан тушунтирилади. Унда кўп миқдорда қуйидагилар мавжуд:
•    Сахароза: глюкоза, фруктоза ва бошқалар;
•    Витаминлар: С, Е, РР, В гурухи витаминлари;
•    Микроэлементлар: кальций, калий, мис, магний, темир, фосфор, натрий, рух, бор, кремний, титан, никель, осмий;
•    Кислоталар: олма, узум ва лимон кислоталари.

Асалнинг фойдали хусусиятлари:

Барча ички аъзолар фаолиятини меёрлаштириб, кўплаб касалликларга профилактик ва доривор таъсир этади:
•    Умумий қувватланитирувчи таъсир, организмга энергия ва куч бағишлайди;
•    Иммунитетни ошириб, шамоллашга қарши таъсир этади;
•    Организмда моддалар алмашинувини бошқаради;
•    Кучли антибиотик хисобланиб, бактерияларга қарши курашади.
•    Қон таркибини яхшилайди;
•    Юрак қон томир касалликлари учун фойдали;
•    Куйишда, тери касалликларида, замбуруғли инфекцияларда жарохатларни тез битишини таъминлайди;
•    Буйрак ва жигар касалликларида фойдали;
•    Ошқозон –ичак йўллари ишини яхшилайди;
•    Нафас аъзоларини шамоллашларида кучли фойда беради;
•    Уйқусизликни олдини олади;
•    Организмни эрта қаришини олдини олади.

Асал турлари:
Турли манбалардан олинган асал таркиби, сифати ва фойдали хусусиятлари билан ажралиб туради. Қуйида энг кўп тарқалган турлари келтирилади:
1.    Гречихали (галла экини тури);
2.    Жўка гулидан олинган (липовый);
3.    Акаций гулидан олинган;
4.    Қашқарбеда гулидан олинган (донниковый):
5.    Кунгабоқар гулидан олинган (подсолнечниковый);
6.    Тоғрайхон (жамбил, душица) асали;
7.    Хантал гулидан олинган (горчичный);
8.    Пахта гулидан олинган.

Асалга қарши кўрсатмалар:

Асални истеъмолига қарши кўрсатмалар деярли йўқ. Аммо асалга аллергияси мавжуд инсонларга, қандли диабети бор беморларга ва болаларга тавсия қилишдан олдин врач маслахатини олиш керак.

Асални қанча ейиш мумкин:
Қатта ёшдаги одамлар асални кунига 100-150 грамм астрофида, болалар учун эса 1-3 чой қошиқ ейиш тавсия этилади. Кекса ёшдаги одамларга, айниқса улар кам харакатчан бўлса 1-2 чой қошиғидан ошмаслиги лозим. Ёз фаслида қишга нисбатан икки маротаба камроқ асал ейиш мақсадга мувофиқ. Асал маълум бир касалликни даволаш мақсадида истеъмол қилинганда унинг миқдори даволовчи врач томонидан белгиланади.


www.gepamed.uz