Шакар миқдорининг юқорилиги микроорганизмларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Шу сабабли асал ачимайди хам сасимайди хам. Аммо узоқ вақт сақлаш натижасида учувчи моддаларнинг бир қисми буғланади ва асал ўз хушбўйлигини йўқотиши мумкин. Шу сабабли эски асал ейишга ярокли бўлса хам, сифатсиз махсулот хисобанади. Истеъмолчилар стандартига асосан асалнинг сақлаш муддати унинг навига қараб 8-12 ой қилиб белгиланган. Хақиқий асалнинг айрим навлари эса ўз шифобахш хусусиятларини бир неча йилларгача сақлаб қолиши мумкин.
Асал қандай сақланади.
Қумоқланган (дурда боғланган) асални керак пайтида суюқ холатга келтириш мумкин. Бунинг учун асал солинган идишни иссиқ сувга солинади (энг юқори харорат 60 °С дан юқори бўлмаслиги керак, акс холда асал ўз шифобахш хусусиятларини йўқотади).
Асални + 5 +10 °С хароратда яхши шамолланадиган хонада сақлаш тавсия қилинади. Энг қулай йўли асални шиша идишда ёки липа, тоғтерак, қандоғоч ва терак дарахтларидан тайёрланган идишларда сақлаган маъкул. Эман бочкаларида сақланган асал қорайиб қолади. Асални рух ёки алюминий идишда сақлаш маън этилади.
Асални истеъмол қилиш меёрлари
Асал организмга хам озуқа сифатида хам диетик восита сифатида таъсир этади. Қатта ёшдаги одамлар кунига 100-150 грамм асални бир кунда бир неча марта бўлиб ейиши мумкин. Асал яхши хазм бўлиши учун уни овқатдан 1,5-2 соат олдин ёки овқат егандан сўнг 3 соат ўтгач ейиш тавсия этилади.
Болаларга асални мевалар, каша ёки чой билан бирга қўшиб бериш мумкин. Шунда у яхши ўзлаштирилади. Болалар истеъмол қиладиган асал кунига 1-2 чой қошиқдан ошмаслиги керак.
www.gepamed.uz