Қизиқарли маълумотлар – 3
Сўнгги 100 йил давомида инсоният ўртача 20% га кам ухлайдиган бўлиб қолди.
Ер шаридаги ўртача 2% одамлар малласоч хисобланади.
Кунига 5 чашка кўк чой ичиш қорин сохасидаги ортиқча ёғдан қутулишга ёрдам беради.
Инсон керишганда бахт гормони – эндорфинлар ишлаб чиқарилади.
Доимо икки тилда гапириб юрувчи инсонларда Альцгеймер касаллиги ривожланиши кам учрайди.
Инсоннинг хаёти давомида босган йўлини қўшганда Ернинг экваторини 5 марта айланишига тўғри келади.
Кофени ичишни энг оптимал вақти соат 9:30 ва 11:30 оралиғи хисобланади. Айни шу вақтда инсонни ғайратли ва диққат-эътиборли қилувчи кортизол гормонини қондаги миқдори аста-секин пасайишни бошлайди.
Психологларнинг таъкидлашича ширинликка ружу қўйиш мехр-мухаббатни етишмаслигидан хисобланади.
Шоколадда мухаббат экстази учун жавоб берадиган фенилэтиламин кимёвий бирикмаси мавжуд.
Эволюцион нуқтаи назарга кўра хазил-мутойиба (юмор) хисси – инсондаги юқори интеллект ва ижодий қобилият белгиси хисобланади.
www.gapamed.uz