ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР - 19

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР - 19

Қизиқарли маълумотлар - 19



35 ёшдан ортган аёлларнинг эгизак туғиш эхтимоли юқори бўлиб, хар 27 та аёлдан бири эгиз туғар экан. 50 ёшдан ортган аёлларда эса бу нисбат 1/9 ни ташкил этар экан.



Аниқланишича юқори тафаккурли инсонларнинг дўстлари ўртача статистик инсонларникига нисбатан камроқ бўлар экан.



Кореяда инсон ёшини белгилашда онаси қорнидаги 9 ойни хам қўшиб хисоблашади. Шунинг учун корейслар хужжатга кўра ўзининг бошқа давлатдаги тенгқурларидан ўртача бир йилга каттароқ бўлади.



Шотландиялик олимларнинг исботлашича тафаккур 50-80 фоиз холда ирсият орқали узатилиб, бунга 500 дан ортиқроқ ген жавоб берар экан.



Олимларнинг аниқлашича фастфудларни кўп истеъмол қилиш ва рациондан меваларни инкор қилиш, репродуктив ёшдаги аёлларни хомиладор бўлишига тўсқинлик қилар экан.



Экваторда инсон оғирлиги шимолий қутбдагига нисбатан камроқ бўлиб, бу экваторнинг ер марказидан олисроқда жойлашиши ва бу ерда ернинг тортишиш кучини камлиги билан тушунтирилади.



Болачалар туғилганда тизза суяги бўлмайди. Улар 2-6 ёшга келиб пайдо бўлади.



Илгари қисқа муддатли хотира 5-9 тагача сўзни сақлай олади деб хисобланар эди. Хозирги олимлар эса қисқа хотира 3-4 та сўзни эсда сақлай олади деб хисоблашади.



Струп эффекти – бунда одамлар биринчи устундаги сўзларни иккинчисига нисбатан тезроқ, осонроқ ва хатосиз айтади.



Кўз қорачиқлари озгина шовқинга хам реакция билдиради. Шу сабабли нозик ишларни бажарувчи инсонлар абсолют жимликни ёқтиришади. Негаки қаттиқ товуш кўз қорачиқларини кенгайтириб, фокусланишини бузади ва бажарилаётган иш сифатига халақит беради.  



© www.gepamed.uz 



Қизиқарли маълумотлар - 19