ХУШБИЧИМЛИКНИНГ 9 ҚОИДАСИ ЁКИ НЕГА ФРАНЦУЗ АЁЛЛАРИ СЕМИРМАЙДИ?

ХУШБИЧИМЛИКНИНГ 9 ҚОИДАСИ ЁКИ НЕГА ФРАНЦУЗ АЁЛЛАРИ СЕМИРМАЙДИ?

Кўплаб француз аёллари қизлардагидек хушбичим ва қомати расолигини 40 ёшдан кейин хам сақлаб қолишади Улар қандай қилиб бунинг уддасидан чиқишади. Қуйида шу хақида гапирилади. Яъни, француз аёллари…

1. Нонуштадан осонгина воз кечишади
Эрталаб француз аёллари тўлақонли нонушта учун ошхонада ўралашишни маъқул кўришмайди. Айниқса уларда бутун оила билан тўпланиб нонушта қилиш одатга айланмаган. Бунинг ўрнига улар иссиқ кофе ва бир тўғрам нонни маъқул кўришади. Ишда хам кофе ичиш таомили давом этади, аммо энди бутерброд ёки булочкасиз. Хуллас тушликкача кофе ичиш учун улар 2-3 марта танаффус қилишади.

2. Тушликка салат ва сабзавотларни истеъмол қилишади
Французлар кўпинча кафеларда тушлик қилишади. Бунда аёллар асосан салат ва сабзавотларни буюришади: озроқ товуқ ёки балик гўшти, эчки сути пишлоғидан бир булак, зайтун мойида қовурилган нон бўлакчаси ва бир тўда ошкўк барглари ва албатта 2-3 стакан сув. Машхур француз стилисти Вероник Абуе нинг айтишича: «Мен хар куни салат баргини истеъмол қиладиган сигирга ўхшайман. Аммо бунинг ўзига яраша жозибаси бор. Менга оғир пумадан кўра хушбичим кийик бўлиш ёқади».  

3. Овқатга қаътий белгиланган суммани сарфлашади.
Иқтисодий томонидан етарли таъминланган бўлишига қарамасдан французлар супермаркетларда камтарона харид қилишади. Кафе ва ресторанларга эса хамёнини эмас озроқ суммани ташкил этувчи пулни олишади холос. Энг асосийси маркетологлар хийласига учмаслик ва белгиланган бюджет чегарасидан чиқмаслик.  

4. Истеъмол қилинган калорияларни албатта «сарфлашади»
Француз аёллари тилидан «Бир кун олдинги пьюре менга 600 килокалорияга тушди. Буни сарфлаш учун бугун эрта кечки овқатни емасам хам бўлади»  каби сўзларни кўп эшитиш мумкин. Айримлари эса махсус ён дафтарчалар юритишиб, кунлик менюсининг калориясини ёзиб юришади. Агар корпоратив ўтиришларда француз аёлини фақат салатни сустлик билан тамадди қилаётганини кўрсангиз, демак у кечаги чўчқа гўшти калориясини адо қилаяпти деб хулоса чиқариш мумкин.

5. Енгил тамаддиларга мавсумий меваларни танлашади.
Француз аёллари иш пайтидаги 15 дақиқалик енгил тамаддиларга ширинликлардан кўра «қайсидур қишлоқдан» амма-холалари юборган мева-чеваларни ейишни хуш кўришади.  

6. Базмларда кам ейишади
Ўтиришлар ва базмларда французлар вино ичиш билан чегараланади, овқат ейишмайди. «Биз мулоқот қилиш ва вақтни қувноқ ўтказиш учун келганмиз, қоринни тўйдириш учун эмас» кўрсатмасига амал қилишади. Хар бир стакан винодан кейин бир неча қултум сув ичилади холос. Алкоголни газак қилиш одатга айланмаган.

7. Десертдан воз кечишади
«Наполеон торти» туристлар ва чет элликлар учун ўйлаб топилган. Хақиқий француз аёллари асосий таомдан кейин, ширинликка совуққонлик билан қарашади. Десерт буюрган тақдирда хам бир-икки қошиқ тотиниш билан чекланишади. Шу сабабли париж ресторанларида десерт менюсини фақат мижознинг хохишига қараб тақдим қилишади.

8. Стол атрофида кўп гаплашишади
Фпанцуз аёлларининг ёзилмаган қоидаларидан бири секин ейиш ва овқат маъзасини узоқ хис қилиш хисобланади. Оғизга «юбориладиган» хар бир қошиқ овқатдан сўнг: оби-хаво, яқин умумий ўртоқларининг соғлиги ёки бўлажак сайловлар ва шу кабилар хақида сухбат кетади. Айрим пайтларда овқат фақат мухим ишларни мухокама қилиш учун бахона хисобланади холос.      

9. Пиёда кўп юришади
Французлар фикрича туғилиб ўсган шахрингни барча кўчаларини беш қўлдек билиш шарт. Ер усти транспортидан фойдаланиш туристлар ва соғлиғи кўтармайдиган инсонлар учун хисобланади. Кўпчилик французлар ўз районини юриб ўтиш ва қўшнилари билан кўришишга улгуриш учун ишга вақтидан 1,5-2 соат эртароқ отланишади. Уларнинг фикрича идеал қоматни сақлаб қолиш учун кунига 10 минг қадам юриш керак. Метрога эса фақат хаво айниб ёғингарчилик бўлганда тушишади.  


© www.gepamed.uz