НЕГА ОДАМЛАР 40 ЁШДАН КЕЙИН СЕМИРИШНИ БОШЛАЙДИ ВА БУНИ ҚАНДАЙ ТУЗАТИШ МУМКИН.

НЕГА ОДАМЛАР 40 ЁШДАН КЕЙИН СЕМИРИШНИ БОШЛАЙДИ ВА БУНИ ҚАНДАЙ ТУЗАТИШ МУМКИН.

Мақола метаболизм ва гормонлар Сизга қарши чиққан пайтида идеал тана шаклини сақлаш хақида кетади. Айрим одамлар 40 ёшдан кейин овқатланиш рациони ўзгармаган тақдирда хам, жисмоний фаоллиги сусаймаган пайтда хам вазн олишни бошлайди. Негаки организмда бу пайтда қариш жараёни ишга тушиб улгуради: метаболизм секинлашади, мускул массаси ва айрим гормонлар миқдори аста-секин камая боради.
    
1. Метаболизм секинлашади.
2010 йили турли ёшдаги 8000 дан ортиқ инсонларни кенг кўламдаги текшириш ўтказилди. Натижада 40 ёшдан кейин аксарият инсонларда асосий метаболизмни 3,1-3,3% га камайиши кузатилди. Бу инсон танаси кунига одатдагидан 50-60 килокалория камроқ сарфлайди дегани. Бир қараганда бу кўп эмас, аммо жисмоний фаолликни оширмаслик ва тегишли пархезга риоя қилмаслик йилига 3 килограммгача қўшилишига сабаб бўлади.  
Нима қилмоқ керак?
Ўз овқат рационингизни кўриб чиқиш ва калорияли махсулотларни истемол қилишни камайтириш керак. Вазн ташламоқчи бўлсангиз енгил углеводларни қабул қилишни камайтиринг ёки бўлмаса кунлик нормадан оширмасликка харакат қилинг. Эсда тутинг, енгил ўзгаришлар хам яхши ва узоқ давом этадиган натижаларга олиб келади. Ўз рационингизни 600-100 килокалорияга камайтириш ва соғлом овқатланишни ташкил этиш орқали ўзингизни жисмоний холатингизни узоқ вақтгача сақлашингиз мумкин.

2. Мускул массаси камаяди
50 ёшдан кейин инсонларнинг мускул массасини кескин – йилига 15 фоизгача камайиши кузатилади. 2013 йили ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра 40 ёшгача ва ундан кейинги инсонларни мускул массалари солиштирганда 16,6 ва 40,9 фоизни ташкил этган. Ёшга хос ўзгаришлар, жисмоний фаолиятни камлиги ва тестостерон даражасини камайиши – буларнинг бари мускул массасини камайишини асосий сабабчилари хисобланади. Организмда калорияларни ёқилиши асосан мускул тўқимаси томонидан амалга оширилишини хисобга олсак, мускул массасини камайиши метаболизмни янада камайишига ва тана вазнини ортишига олиб келади дейиш мумкин.   
Нима қилмоқ керак?
Шу вақтгача спорт билан шуғулланмаган бўлмангиз, хозир айни пайти.  Жисмоний нагрузкаларни кўп миқдордаги оқсил махсулотларини ейиш билан бирга олиб бориш, мускул массасини ушлаб туриш ва оширишга ёрдам беради.

3. Гормонал фон ўзгаради

35 ёшдан кейин аёлларда эстроген гормонини ишлаб чиқариш камаяди. Бу эса ўз навбатида менопауза ва климаксга олиб келади. Эстроген гормонини кўплиги семиришга олиб келса, унинг камайиши тана вазнига салбий таъсир этад. Яъни, менопаузага ўтиш даврида абдоминал ёғ, глюкоза ва инсулин миқдорини ортиши кузатилади.   
Эркакларда тестостерон миқдори 30 ёшдан кейин камая бошлаб, айниқса 40 ёшдан кейин яққол сезилади. 1991 йилги текшириш натижаларига кўра 39 ёшдан кейин эркаклар йилига 1,2% тестостеронни йўқотади. Депрессия, жинсий майлнинг сусайиши, мускул массасини камайиши ва ёғ миқдорини ортиши – буларнинг бари тестостерон камайгани белгилари хисобланади.
Нима қилмоқ керак?
Бевосита гормон ишлаб чиқарувчи қалқонсимон без муаммоларини бартараф этиш зарур. 20 фоиз аёллар 40 ёшдан кейин қалқонсимон без муаммолари билан тўқнашади. Агар ўзингизни хорғин сезсангиз ва сабабсиз тана вазнингиз ортаётган бўлса врач кўрсатмасига биноан гормонал баланс холатини текширтиринг. Айнан гормонал терапия семириш муаммосини хал қилиши мумкин. Ундан ташқари тестостерон миқдорини оширишнинг табиий усуллари бор. Булар: жисмоний куч машқлари, шакарсиз кўп оқсилли пархез, стресслардан химояланиш.

40 ёшдан кейин соғлом овқатланиш ва машқлар ёрдамида яхши жисмоний формани ушлаб туришингиз, вақт Сизга қарши ишлаганига қарамай 40 ёшингизда хам 30 ёшдагидан яхшироқ кўринишингиз мумкин.  

© www.gepamed.uz