СОВУҚҚА АЛЛЕРГИЯ. БЕЛГИЛАРИ ВА САБАБЛАРИ

СОВУҚҚА АЛЛЕРГИЯ. БЕЛГИЛАРИ ВА САБАБЛАРИ

Кўпчилик инсонлар хаво харорати минус 10 градусдан паст бўлганда дискомфорт сезади. Бу кўрсаткичгача иссиқ шарф, қўлқоплар, иссиқ кийимлар ёрдамида химояланамиз. Айрим одамларда эса хавонинг бироз совуши хам ноқулайликлар туғдиради ва хатто аллергик тошмаларга сабаб бўлиши мумкин. Статистика маълумотларига кўра 30% инсонлар паст температураларда дискомфорт хис қилиб, уларни асосан аёллар ташкил қилади. Айтиб ўтиш лозимки совуққа аллергия дейилганда нафақат совуқ хаво таъсири балки елвизакда қолиш, иссиқ хонадан совуқроқ хонага кескин ўтиш, совуқ сув билан контактда бўлиш (масалан: идиш ювиш, очиқ сув хавзасида чўмилиш) каби омиллар таъсирини хам ўз ичига олади.    

Совуққа аллергия сабаблари.
Хар қандай аллергия организмнинг ташқи омилга реакцияси хисобланади. Совуққа аллергия кузатилганда эса аллерген вазифасини физик омил – совуқ хаво ўтайди. Унинг таъсирида кўп миқдорда гистаминларнинг ажралиши натижасида терини қизариши, қичишиш, кепакланиш, шиш, бош оғриши ва жунжикиш кузатилади.
Совуқ хавога аллергияни пайдо бўлиши механизми инсон териси юзасидаги махсус хужайралар – мастоцитлар фаолиятининг кучайиши ва улар томонидан кўп миқдорда гистаминни ажралиши билан тушунтирилади. Совуққа бўлган реакциянинг бундай бузилиши асосан иммун тизими сусайган организмда кузатилади. Бошқача айтганда совуқ хавога реакция пайдо бўлиши организм қаршилигини сусайгани ва турли хил касалликка мойиллиги ортгани хисобланади.

Организмда иммун тизимини сусайишига сабаб бўлувчи омиллар:
•    Антибиотикларни узоқ вақт қабул қилиш.
•    Хроник касалликларни мавжудлиги: тонзиллит, синусит, гайморит, кариес.
•    Ичак гельминтлари.
•    Ошқозон-ичак тракти, буйраклар, ва ошқозон ости безидаги муаммолар. Дисьактериоз.
•    Эндокрин тизим иши бузилиши.
•    Шамоллашлар, стресс, онкологик касалликлар.
•    Ирсият.
•    Бошқа аллергик касалликлари мавжуд беморлар: чангга, овқатга, атопик дерматит.

Совуққа аллергия белгилари.

Совуқ кўчадан иссиқ хонага кирганда кўпчилик дискомфорт холатни хис қилади. Бу кўчада очиқда бўлган тана қисмлари юз ва қўлларни қизариши бўлиб, совуқ таъсирида торайган қон томирларни иссиқ хона хароратида кенгайиши билан тушунтирилади ва 30-40 дақиқадан кейин ўтиб кетади. Аммо совуққа бўлган аллергик реакциялар нафақат фаолроқ намоён бўлади балки узоқ вақтгача сақланади.

Совуққа аллергия қандай намоён бўлади?

Совуққа аллергик реакцияларнинг асосий белгилари қуйидагилар:
•    Тананинг очиқ қисмларидаги тошмалар, улар оч пушти рангдан тўқ қизил ранггача бўлиши мумкин.
•    Теридаги зичланишлар ва пуфакчасимон хосилалар.
•    Терини ачишиши, қичишиши ва оқибатда кепакланиши.
•    Тери ва шиллиқ қаватлар (лаблар, тил, бурун катаклари, халқум) ни шиши.
•    Акса уриш, йўтал, кўз ёшланиши.
•    Бош оғриши ва жунжикиш.


Айрим холатларда конкрет бир белгилар билан намоён бўлганда совуққа аллергик реакциялар қуйидагича номланади:
1.    Совуқ таъсиридаги эшак еми (крапивница) – теридаги тошмалар шиш ва пўрсилдоқ кўринишида бўлади.
2.    Совуқ таъсиридаги дерматит – нафақат шиш ва пўрсилдок, балки кепакланиш ва қичишиш билан хам намоён бўлади.
3.    Совуқ таъсиридаги коньюктивит – кўп миқдорда кўз ёшланиши билан характерланиб, шиш ва оғриқ хам кузатилади.
4.    Совуқ таъсиридаги ринит - оддий ринитдан фарқи иссиқ хонага кирилганда белгилари йўқолиб қолади.
5.    Совуқ таъсиридаги астма – халқумни шиши, хансираш, бронхоспазм билан намоён бўлиб, пневмонияга мойил ва астматик беморларда кузатилади.

Айрим холларда совуққа аллергияни тумов ёки ринит билан адаштирилади. Улардан фарқли равишда совуқ аллергияси иситма чиқмаслиги ва тери тошмалари мавжудлиги билан фарқ қилади.

Совуққа аллергия даволаш.
Аллергия сабаби совуқ хаво ва шамолни табиий таъсирини йўқотишн, қиш ичи иссиқ хонадан чиқмасликни имкони йўқ. Аммо айнан совуқ таъсирида бўлиш муддатини ва совуқ таъсири интенсивлигини камайтиришнинг иложиси бор.


© www.gepamed.uz