Хид билиш бир қарашда эшитиш ва кўришга нисбатан иккинчи даражали хиссиётга ўхшайди. Аммо айнан хид билиш орқали биз ташқи мухитдаги хавф-хатар ва қабул қилинаётган овқатимизни таъми хақида маълумот оламиз.
1. Science журналининг 2014 йилдаги маълумотига кўра инсон бурни 1 триллионгача хидларни аниқ фарқлай олар экан.
2. Нью Йоркдаги Колумбия университети профессори Долорес Маласпин текширишларига кўра дунёдаги энг ёқимли хид сифатида ваниль иси, бир қатор цитрусли мевалар ва долчин хиди тан олинган.
3. Профессор Маласпин фикрича хид билиш энг қадимги хиссиёт бўлиб, ташқи мухитни химик таркибини хис қилиш хисси хатто бир хужайрали жонзотларда хам мавжуд экан.
4. Бир қатор хид билиш нуқсонлари мавжуд. Масалан: аносмия – хид билишни тўлиқ ёки қисман бузилиши, дизосмия – бир хидни ўрнига бошқа хидни хис қилиш, гиперосмия – хидни бўрттириб хис қилиш хисобланади.
5. Тель-Авив университети олимлари инсон шахсини аниқлашнинг янги усулини яратишди. Уларнинг назариясига кўра тери хиди хар бир инсон учун ўзига хос бўлиб, «бармоқ изларини» химик кўриниши хисобланади.
6. Хид билиш таъм билишнинг 75-95 фоизини ташкил қилиб, махсулотни хидламасдан унинг таъмини ажратиш қийин ва фақат текстурасига кўра бир таомни иккинчисидан фарқлаш мушкул хисобланади.
7. Хид билишни бузилиши Альцгеймер касаллигини ривожланишини англатиб, бунда хид билишни бузилиши бош мия марказларини фаолиятини бузилиши билан характерланади.
8. Хид қабул қилишни бузилиши аутизмни ташхислашни бир тури хисобланади. Айрим текшириш натижаларига кўра аутизм билан жабрланган болалар ёқимли ва ёқимсиз хидлар орасидаги фарқни ажрата билмайди. Улар хар иккала хидни бир хилда қабул қилади ва ёкимсиз хидлардан қочмайди. Текшириш пайтида «нафас тести» 7 ёшгача бўлган болаларда аутизмни аниқлашди 81 фоизли тўғри аниқлик кўрсатди.
9. Бурун овоз тембрини белгилаб беради. инсонлар гапираёган ва куйлаётган пайтдаги эшитган овозларимиз кўп холатларда бурун ва халқумдаги резонанс берувчи структураларга боғлиқ. Товуш овоз бойламларидан чиқсада унинг тўйиниш даражаси овоз бойламларидан юқорида қай тариқа «қайта ишланишига» боғлиқ. Инсон шамоллаб бурни битганда овозини «пинғиллаши» назал резонансни йўқлиги хисобига кузатилади.
10. Ринопластика, яъни бурунни пластик операциялари дунёда кенг тарқалганлиги бўйича косметик операциялар ичида 2 ўринни эгаллайди. Америка пластик жаррохлари жамияти маълумотларига кўра 2010 йили бурун шаклини ўзгартириш бўйича 250 мингдан ортиқ операциялар бажарилган. Бу ташрих жуда мураккаб хисобланиб, қандайдир миллиметрлар операция муваффақиятини белгилаб беради. Эслатиб ўтамиз, пластик операциялар бўйича биринчи ўрин аёллар кўкракларидаги ташрихга тегишли.
© www.gepamed.uz